Коалиция кучлари “Жабҳатун Нусра”ни нишонга олди

434
0

ИШИДга қарши кураш учун АҚШ бошчилигида тузилган коалиция кучларига қарашли ҳарбий самалётлар Суриянинг Идлиб минтақасида жойлашган Жабҳатун Нусра мужоҳидларининг қароргоҳларини нишонга олди. Ҳужумда жуда кўп инсонлар ҳалок бўлганлиги айтилмоқда.

Суриядаги маҳаллий координаторлик қўмитаси тарафидан берилган баёнотда билдирилишича, коалиция кучларига оид ҳарбий самалётлар Жабҳатун Нусра мужоҳидларига қарашли қурол яроқ омборларини ҳам ҳужумга тутган. Шунингдек коалиция кучлари Туркия ва Сурия ўртасидаги ўтиш нуқтаси бўлган “Bab Hava” чегара пункти ҳам бомбалаганлиги айтилади баёнотда.

Минтақадаги фаоллардан бири Мустафо Абу Латифнинг ахборот агентликларига очиқлашича, Ҳарм шаҳрида Жабҳатун Нусра мужоҳидларига қарашли иккита қурол яроқ омбори ҳужумга тутилган. Ҳужум оқибатида атрофдаги тинч фуқаролар, жумладан бир нечта ёш болалар ҳам ҳаётдан кўз юмган.

“АҚШ бошчилигидаги коалиция кучларининг ҳужумлари оқибатида ер билан яксон қилинган уйлар вайроналари остидан баъзи техник воситалар орқали ўликлар ва ярадорлар чиқариб олиняпти”, деди Мустафо Абу Латиф.

Абу Латиф Жабҳатун Нусра қароргоҳларининг ҳужумга тутилганлигини тасдиқлар экан, Идлибнинг Буская қишлоғи яқинида жойлашган Аҳроруш Шом жиҳодий гуруҳига оид жойлар ҳам бомбаланганлигини қайд этди. Бироқ у ўлганлар ва жароҳат олганлар ҳақида гапирмади.

Бундан бир неча кун аввал АҚШдан мунтазам қурол олиб турган мўътадил (демократияни ёқловчи) мухолифат Жабҳатун нусра жиҳодий гуруҳига таслим бўлиб, ўзларига тегишли қурол яроқларни уларга топширган эди. Шундан сўнг Америкада чиқадиган Вошингтон пост газетаси АҚШ ҳукумати Жабҳатун нусрага ҳужум қилишни режалаштираётгани ҳақида ёзиб чиқди.

АҚШ бошчилигидаги коалиция кучларининг Суриядаги мужоҳидларни нишонга олиши Башар Асадга ҳаёт бағишлаётгани айтилмоқда. Айни пайтда Асадга тобе кучлар Ҳалаб марказидаги назорат нуқтасига боғлиқ Ҳандарат минтақасига ҳужум уюштириши бу гапни тасдиқлайди. Ҳозирда Ҳалабдаги мухолиф кучлар қамал остида қолиш хавфи туғилган.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here