АҚШнинг Суриядаги мўътадил мухолифатга оид режаси чилпарчин бўлди

468
0

Жабҳатун Нусра мужоҳидлари ўтган ҳафта охирларида Туркия чегараларига яқин жойлашган Идлиб вилоятининг шимолида ҳарбий амалиётларини кучайтирди. Натижада у “Сурия инқилоби” ва “Азим ҳаракати” номли икки мўътадил (демократияни ёқловчи) мухолиф ҳаракатларни мағлубиятга учратди.

АҚШ ҳукумати умид билан қўллаб қувватлаб келган Суриядаги мўътадил (демократияни ёқловчи) мухолиф кучлардан иборат бу икки гуруҳ ўзларига тегишли бўлган ҳарбий базалар ва АҚШдан олган барча қурол яроқларни Жабҳатун Нусра мужоҳидларига топширди. АҚШ бу мўътадил мухолиф кучларни Аллоҳнинг калимасини олий қилиш мақсадида жанг қилаётган холис мужоҳидларга қарши қўйиш учун ҳарбий машғулотдан ўтказиб, турли қурол аслаҳалар билан таъминлаб келаётган эди.

Хабарларда айтилишича, Вошингтон “Сурия инқилоби” ва “Азим ҳаракати” номли икки гуруҳга Суриядаги мухлис мужоҳидларга қарши жанг олиб борадиган қуруқликдан ҳужум қилувчи кучлар сифатида қараб, олти ойдан буён “Grad” ва “tow” номли танкка қарши отиладиган ракеталар каби оғир қуролларни юбориб турган.

Ҳар икки гуруҳ ўзларига қарашли ҳарбий базаларни ва қурол яроқларини Жабҳатун Нусра мужоҳидларига топширар экан, уларнинг барча аъзолари таслим бўлди, яъни бир сўз билан айтганда, Жабҳатун Нусра мужоҳидлари сафига қўшилди. Уларнинг қўл остида бўлган базалар ва қурол аслаҳалар Жабҳатун Нусра мужоҳидларининг қўлига ўтиши АҚШ учун оғир зарба сифатида баҳоланмоқда.

Суриядаги мўътадил мухолифат бу ишда Вашингтонни айбламоқда. Улар “АҚШ бизни тарк қилиб, Асад режимига ёрдам қилди”, деб, АҚШ тарафидан тузилган коалициянинг Сурияга уюштирган ҳужуми Асад режими учун фойдали бўлганлигини таъкидлашмоқда.

Бу ҳодисалар ортидан Сурия озод армияси парчаланиб кетиши борасида хавотирлар юзага келгани айтилади хабарда. Чунки Суриянинг Шимолида жойлашган Идлиб вилояти Сурия озод армияси катта нуфузга эга бўлган охирги минтақадир.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here