Олим, шайх Ато ибн Халил Абу Роштанинг Фейсбук саҳифасидаги зиёратчилар учун ҳижрий 1435, милодий 2014 йилнинг Қурбон ҳайити кириб келиши муносабати билан сўзлаган нутқи матни

475
0

getImageОлим, шайх Ато ибн Халил Абу Роштанинг Фейсбук саҳифасидаги зиёратчилар учун ҳижрий 1435, милодий 2014 йилнинг Қурбон ҳайити кириб келиши муносабати билан сўзлаган нутқи матни

Аллоҳу акбар Аллоҳу акбар Аллоҳу акбар ла илаҳа иллаллоҳ, Аллоҳу акбар Аллоҳу акбар ва лиллаҳил ҳамд

Улуғ Исломий Умматга

Байтул Ҳаром ҳожиларига…

Ҳурматли даъватчиларга…

Саҳифага кираётган муҳтарам зиёратчиларга…

Ассалому алайкум ва роҳмутуллоҳи ва барокатуҳ…

Аллоҳ тоатларингизни қабул айласин, Аллоҳ ҳайитни сизларга яхшилик ва баракотлар билан тўлиб-тошган қилсин… Аллоҳ ҳожилардан ҳажларини қабул айласин, ҳажжи мабрур, саъйлари машкур ва гуноҳлари мағфират бўлсин…

Эй биродарлар: Агар Аллоҳ Субҳанаҳу ҳайит кунини хурсандчилик улашувчи, мусулмонлар қалбига шодлик бахш этувчи, қариндошлар ўртасида яхши алоқани пайдо қилувчи қилмаганида, Уммат ўртасида бу кунларни табрик ва салом йўлланадиган қилмаганида… Аллоҳ Субҳанаҳунинг

«Аллоҳ сизлардан имон келтирган ва яхши амаллар қилган зотларга худди илгари ўтган (имон-эътиқодли) зотларни (ер юзига) халифа қилганидек, уларни ҳам ер юзида халифа қилишни ва улар учун Ўзи рози бўлган (Ислом) динини ғолиб-мустаҳкам қилишни ваъда қилди»                                                                                                                                   [Нур 55]

дея куч-қудрат ва ғолибликни ваъда қилиши бу Умматга албатта келмаганида… Росулуллоҳ A

«…ثُمَّ تَكُونُ خِلاَفَةً عَلَى مِنْهَاجِ النُّبُوَّةِ»

«… Сўнг Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифалик бўлади», деб рошид Халифаликни қайтишини башорат қилмаганларида… Аллоҳ учун холис ҳаракат қиладиган, Росулуллоҳ Aга содиқ бўлган, ўз қўлида Халифаликнинг тикланишини, Исломнинг ва мусулмонларнинг азизлиги қайтишини Аллоҳдан илтижо қилиб сўраб туну кун ҳаракат қилаётган ҳизб бўлмаганида…

Агар булар бўлмаганида юзларда табассум кўринмас эди. Чунки Умматни чор атрофдан қамраб олган фожиалар кўплигидан дилларни маҳзунлик ва ғам-ғусса ўртамоқда… Зеро, Халифалик қарийб бир асрдан буён мавжуд эмас. Шунинг учун мусулмонлар парчаланиб уларни Аллоҳдан, Росулидан ва мўминлардан ҳаё қилмайдиган рувайбиза ҳукмдорлар бошқармоқда. Мустамлакачи кофирлар ва уларнинг иттифоқчилари юртларга ҳамда бандаларга тажовуз қилаётганини айтмаса ҳам бўлади. Гўёки мусулмонларнинг юртлари бизнинг қонимизни тўкишлари ва ҳурматимизни топташлари учун кураш майдонидек…

Агар сиз кун чиқишдан бошлаб, Индонезиядан Тиморни кесиб ўтсангиз йўлда Бирмани кўрасиз. Сиз Бирмада нима бўлганини биласизми?! У ердаги мусулмонларнинг аҳволи қалбларни қон йиғлатади. Чунки у ерда бутпарастлар ўрмон ваҳшийлари ҳам ундан қочадиган жиноятларни ва ваҳшийликларни амалга оширмоқда… Сўнг Бангладешга ўтсангиз у ердаги фожиага гувоҳ бўласиз… Кейин Кашмирга етасиз ва у ердаги ҳиндлар жиноятини кўрасиз… Сўнг Покистонга ўтсангиз у ердаги фожиаларга ва Американинг Вазиристонга учоқлари билан амалга оширган ҳужумига гувоҳ бўласиз… Сўнг Афғонистонга ўтсангиз у ерни Америка ва Нато кучлари босиб олганига гувоҳ бўласиз. У ерда бирор кун ваҳшийларча амалга оширилган қирғиндан холи бўлмайди… Агар Шимол томонга кўтарилсангиз Чеченистонни, Кавказни сўнг Қримни кўрасиз. У ерларда ҳам Россия қўлини қонга ботирмоқда. У ердан Шарққа қараб Шарқий Туркистонга юрсангиз Ҳитойнинг унга турли азобларни қўллаётганига гувоҳ бўласиз… Сўнг Ўрта Денгизга тушсангиз Кипрни кўрасиз. Уни Туркиядан ажратиб олинганидан кейин у ерда кипрлик юнонлар ҳукмронлик қилмоқда…

Агар Жануб томон юриб денгизни ёқалаб ўтсангиз мусулмонлар юртларининг юраги, икки қибланинг биринчиси Муборак Фаластин заминини кўрасиз. Сиз у ерда муборак заминни яҳудийлар босиб олганига ва у ерда жиноятларни ҳамда қирғинларни амалга ошираётганига гувоҳ бўласиз, бу замин масжидининг уни жон талвасасига солиб қўйган оғир жароҳатдан инграётганини эшитасиз… Сўнг Шомга ўтасиз. Шомда нима бўлаётганини биласизми?! У ерни нафақат Шом тоғути қонга ботирмоқда балки у ерда мусулмонларнинг ўзаро жанг қилишлари оқибатида ҳам қон тўкилмоқда. Бу қирғин ва қон тўкиш оловини мустамлакачи кофирларнинг ҳамда хоин малайларнинг ҳужумлари алангалатмоқда. Улар учоқлардан, денгиз ва океандан, қолаверса Кўрфаздаги базалардан ракета отиб ҳужум қилишмоқда.

Агар кун ботиш томонга юрсангиз Ливияни кўрасиз. У ерда мусулмонлар ўзаро урушмоқда… Сўнг Мисрни кўрасиз. Сиз у ерда ерни салибчилар ва татарлардан тозалаган Миср қўшинини ҳокимлар ички масалалар билан машғул қилиб қўйганига гувоҳ бўласиз. Чунки улар Фаластинга тош отса етгудек яқин бўла туриб уни босиб олган яҳудийларга қарши қўзғалиб ҳам қўйишмади. Сўнг Марказий Африка томонга бурилсангиз у ерда мусулмонларнинг сифатлаб бўлмас даражада азият чекаётганига, покиза қонлар тўкилаётганига, номуслар топталаётганига гувоҳ бўласиз… Сўнг унинг қўшниси Суданни кўрасиз. Унинг жануби шимолидан ажратилди ва жароҳати қонаган ҳолда ташлаб қўйилди… Сўнг бир неча йиллардан буён аламдан ва жирканчли урушлардан инграётган Сомалини кўрасиз…

Буларнинг барчаси мусулмонларнинг юртларида мустамлакачи кофирлар ва уларга малай бўлган ҳукмдорлар сабабли бўлмоқда… Аммо кофирларнинг юртларидаги мусулмонларнинг фожиаларига келсак бу ҳақда узоқ гапириш мумкин. Чунки бу халқлар мусулмонларнинг ўзлигидан воз кечишларини исташмоқда. Ҳатто улар мусулмонларнинг аёллари кийимларига ҳам тоқат қилиша олмаяпти ва азон овозини ўчиришга ҳам ҳаракат қилишмоқда. Улар ўзларининг жамиятида, ҳаётий ишларида ва ҳатто кўчаларда мусулмонларга қарши нафратни ёйишмоқда.

Булар Халифалик йўқлигида кетма-кет келган фожиалардир, ҳалим кишини ҳайрон қолдирадиган бир уюм мусибатлардир.

Эй биродарлар: Мен «Агар булар бўлмаганида…» деган ва ундан кейинги айтган гапларимга қуйидагиларни қўшимча қилмоқчиман: Аллоҳ Таолонинг

«Бас,  албатта ҳар бир оғирлик-машаққат билан бирга бир енгиллик ҳам бордир. Албатта ҳар бир оғирлик-машаққат билан бирга бир енгиллик ҳам бордир»                       [Шарҳ 5-6]

 «Ҳар қачон пайғамбарларимиз ноумид бўлиб: «Бизлар ёлғончи қилиндик – пайғамбар эканлигимизга ишонмадилар», деб ўйлай бошлаганларида, уларга Бизнинг мададимиз-ғалабамиз келиб, Биз хоҳлаган кишиларга нажот берилар эди. (Аммо) жиноятчи бўлган қавмдан бизнинг азобимиз қайтарилмас!»                                                                                       [Юсуф 110]

дея келган оятларини тадаббур қилишда… Аллоҳ ва Росулининг ансорлари бўлмиш Мадина аҳлининг Росулуллоҳ Aнинг олдиларига у киши оғир шароитдалик пайтида келишганини тадаббур қилишда… Мўминлар онаси Хадижа I ва Росулуллоҳ Aга кўмакчи бўлган Абу Толибнинг вафот этиши, кейин Тоиф аҳли Росулуллоҳ Aни қонга бўяб кескин рад жавоби бериши натижасидаги «Қайғу йили»да ансорларнинг келишларини тадаббур қилишда, Росулуллоҳ A учун аламли бўлган ушбу йилларда биринчи ва иккинчи Ақаба байъатини, сўнг Росулуллоҳ Aнинг ҳижратлари ва давлатнинг тикланишини тадаббур қилишда…

Буларнинг барчасини тадаббур қилишда шу нарсалар очиқ кўриндики, аламдан кейин умид бор, қайғудан кейин хурсандчилик, қийинчиликдан кейин енгиллик, узоқ вақт давом этган бахтсизликдан кейин яқинлашган бахт, «Биз Аллоҳ учунмиз ва унга қайтгувчимиз» деб айтилгандан кейин Аллоҳнинг раҳмати, сўнг яхшилик ва ғалаба бор… сўнг яхшилик ва ғалаба бор… сўнг яхшилик ва ғалаба бор

«Ўша кунда мўминлар Аллоҳ ғолиб қилгани сабабли шодланурлар. (Аллоҳ) Ўзи хоҳлаган кишини ғолиб қилур. У қудрат ва раҳм-шафқат эгасидир»                                                   [Рум 4-5]

Сўзим якунида сизларга салом йўллаб дуои хайр қилиб қоламан. Аллоҳ тоат-ибодатларни қабул қилсин ва сизларга неъмати ва баракотини ёғдирсин…

 Вассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ

Биродарингиз Ато ибн Халил Абу Рошта

Ҳижрий 1435 йил муборак Қурбон ҳайити кечаси

                                                                                                                  9 зул-ҳижжа 1435ҳ

                                                                                                                       3 октябр 2014м

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here