Тожикистон жанубида янги ҳарбий полигон бунёд этилади

459
0

IMG_9520.JPG.480x0_q90  Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати бошлиғи полковник Ярослав Рощупкиннинг маълум қилишича, Россия ҳарбийлари икки мамлакат ҳарбийларини ҳамкорликда тайёрлаш учун “Армагеддон” ҳарбий полигонини бунёд этиш ва жиҳозлашда тожик ҳамкасбиларига ёрдам беришади.

  Полковникнинг сўзларига кўра, Душанбе шаҳрида Марказий ҳарбий округ қўмондони Владимир Зарудницкий Тожикистон республикаси мудофаа вазири генерал-лейтенант Шералишох Мирзоев ва Бош штаб бошлиғи генарал-майор Зариф Шарифзода билан учрашган.

  “Россия ҳарбийлари Хатлон вилоятида икки мамлакат ҳарбийларини ҳамкорликда тайёрлаш имконини берувчи янги “Армагеддон” ҳарбий полигонини жиҳозлашда тожик ҳамкасбларига кўмак кўрсатадилар”, – деди Рощупкин. Унинг айтишича, ҳозирча полигон барпо этиладиган жой “бўм-бўш” ва “ишни нолдан бошлаш керак бўлади”.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here