Қирғизистон Ўзбекистоннинг Ислом ва мусулмонларга қарши урушига эргашиши лозимми?!

626
0

01-11 Қирғизистон Ўзбекистоннинг Ислом ва мусулмонларга қарши урушига эргашиши лозимми?!

 «Мемориал» инсон ҳуқуқлари маркази раиси Виталий Понамарев «Каримов демократик давлатга мухолиф кучлардан қутулиш учун Ислом мафкурасидан фойдаланди», деган эди. Панамаревнинг фикрича, ўша вақтда Каримов мусулмонларни бўйсундириш ва кучсизлантириш учун Ислом фикрларини қабул қилгани тўғрисида қарашлар мавжуд эди.

 Бироқ Каримов мусулмонларга бўлган шахсий адовати сабаб 1991 йилдан бошлаб, то шу кунгача кураш услубини кескин ўзгартирди. Экспертларнинг фикрича, унинг ўз услубини ўзгартиришига ўша пайтда Наманган шаҳрида кенг тарқалган ва ўша ерда исломий бошқарув барпо қилишга киришган «Адолат» исломий ҳаракатининг кучайиши сабаб бўлган. Ўшанда Наманган вилоят ҳокимлиги биносини эгаллаб олганлар билан олиб борилган музокаралар чоғида улар Каримовни қаттиқ обрўсизлантириб, ҳатто ундан исломий давлат эълон қилишни талаб қилишган.

 Бироқ Каримов Ислом ва мусулмонларга қарши урушни шошмасдан, тўхтовсиз мунофиқларча олиб борди. Ҳатто ҳаж фарзини адо этгани Маккаи Мукаррамага ҳам борди. Шу вақт орасида охиратини ўткинчи дунё матоларига алмашишдан бош тортган исломий уламоларни бирин-кетин йўқ қила бошлади. Уларни айримларини қурол ва ўқ дорилар, айримларини эса гиёҳванд модда чиқди деган баҳона билан қамоққа тиқди, кўпчилиги юртни тарк этишга мажбур бўлди. Бироқ ҳақиқий уруш 1999 йили Каримов режими Ўзбекистонда мустаҳкам ўрнашиб олган пайтда бошланди. Чунки у бу пайтга келиб Ўзбекистонда исломий ва мухолиф кучларни деярли йўқ қилган эди.

 Каримов ўзининг «ўзбек халқи ҳаётидан Исломни бутунлай ўчириб ташлаш» лойиҳасидан келиб чиқиб, бу ғоясини амалга ошириш учун исломий сиёсий ҳизб бўлган Ҳизб ут-Таҳрирга қарши кескин уруш бошлади…

 1999 йил 9 июнда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилотининг Ўзбекистондаги раиси Толиб Ёқубов Эрон радиосининг ўзбек бўлимидан берган ўз баёнотида, ички ишлар вазирлигидан бир маълумот келтирди. Маълумотда ички ишлар вазирлиги қўлида Ҳизб ут-Таҳрирнинг 8000 нафар аъзосининг рўйхати борлиги, улардан 4000 нафари қамоққа олингани айтилади. Дарҳақиқат, Исломга қарши уруш тезлашиб, кундан-кунга кучайиб борди. Бироқ Ҳизб ут-Таҳрир аъзоларидан кунига юзлаби қамоққа олинишига қарамай, Исломни севувчи ёшларнинг Ҳизб сафига қўшилишлари давом этарди. Каримовнинг ўзи ҳам бу уруш мабдалар ўртасида кетаётганини яхши тушунмади, унинг қўлида Ислом ақидасига қарши туриши мумкин бўлган ақида йўқ эди. У Исломнинг ҳаётга қайтишини кечиктиришга, унинг суръат билан тарқалаётган ақидасини изоляция қилишга омадсизларча уринди ва ўзи шу лойиҳасининг қурбони бўлди. Ҳа, Каримов содир этаётган ишлари оқибатини тушуна олмади, тушунганда эса кеч бўлганди.

 Айрим сиёсатчилар, аниқроғи Американинг собиқ ташқи ишлар вазири Мадлен Олбрайт Каримов сиёсатини танқид остига олди. Олбрайт Каримовнинг бундай зўравонлиги Исломни етказувчилар ҳаракатини заифлаштириш ўрнига, янада кучайтириб юборишига хизмат қилишини англаб етганди. У ўз баёнотида – бу кетишда Ўзбекистон бутун дунё учун хавфли бир портловчи порох бочкасига айланиши мумкинлигини Каримовга уқтиролмаганини таъкидлади. Мана, бугунга келиб ўша сиёсий тахминлар рўёбга чиқмоқда. Тўғри, Каримов бир қанча майда сиёсий ҳаракатларда мақсадига эришди ҳам. Бироқ унинг мағлуб бўлаётгани аниқ эди. Ҳақиқатда ақида сифатидаги Исломга қарши ўз урушида у тор-мор бўлди.

 Қалбида исломий ақида такомиллашган жасур йигитлар ўн йиллаб Каримов зиндонларида ётишларига ва қувғинда юришларига қарамай, ўз курашларини бир дақиқа ҳам тўхтатмадилар. Билъакс, Исломга бўлган имонлари янада зиёда бўлди, нусратга янада кучлироқ ишонадиган бўлдилар. Дарҳақиқат, қамоқда ётган мусулмонларда, шу жумладан, Ҳизб ут-Таҳрир йигитларида Аллоҳдан қўрқиш мужассам эди. Ҳукумат бу йигитларни жамиятда Каримов истагига юрмаган кимсалар, дея жазоларди! Улардан айримлари шаҳид бўлди, айримлари эса шаҳидликни кутмоқда.

 Бу фақат Каримовнинг мағлубияти эмас, балки бутун дуёдаги барча куфр ақидаларининг Ислом ақидаси олдидаги мағлубияти, албатта. Ғарб сиёсатчилари Каримовни огоҳлантираётган эканлар, гўё «сен ҳар қанча курашмагин, Ислом ақидаси олдида мағлуб бўлишинг муқаррар, бу билан сен бизни заифлаштиришга, мусулмонларни эса уларда умид пайдо қилиб, шижоатлантиришга эришасан, холос», дейишаётган эди. Шундай бўлди ҳам. Бутун дунё мусулмонлари Ўзбекистондаги мусулмонлар саботидан ўрнак оладиган бўлди. Ҳизбнинг ўсишида, халқ орасида унинг шуҳрати ортишида Ўзбекистондаги ҳизб сабот-матонати муҳим рол ўйнади.

 Каримовнинг бу йилги мустақиллик байрамидаги табрик сўзларини диққат билан кузатган киши унинг хавфсизлик масаласида узоқ ва жуда хавотир билан гапирганига гувоҳ бўлади. Унинг сўзларидан демократик Ўзбекистонга қаратилган таҳдидларни ривожланиб бораётганига, Яқин Шарқдаги терроризм хавфи тобора кенгайиб келаётганига, бутун дунёдаги ҳодиса ва нотинчликлар суъратли тус олаётганига асосий эътиборини қаратгани яққол сезилиб турди.

 Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев ҳам ўз қўшниларидан ўрнак олишга интилиб, Ислом ва мусулмонларга қарши урушини кундан кунга кучайтирмоқда. Афтидан, у содир бўлаётган ишларга эътибор қаратмаган кўринади.

 Биз Ҳизб ут-Таҳрирнинг Қирғизистондаги аъзолари президент Атамбаевга мурожаат қиламиз:

 Сизга насиҳатимиз, Каримовга ўхшаб Ислом ва мусулмонларга қарши позицияни эгалламанг. Чунки биз исломий ҳаётни қайта бошлашга, куфрга ва унинг Қирғизистон ҳамда бутун исломий юртларга нисбатан олиб бораётган сиёсатига қарши Ислом ақидаси асосида курашишга аҳд қилганмиз. Биз мусулмонларнинг бир-бирларига қарши қандай шаклда бўлмасин курашишларига ҳаргиз рози эмасмиз!

 Биз сизда мусулмонларга қарши ҳеч қандай душманона туйғу йўқ, деб ўйлаймиз, балки ишонамиз ҳам. Бироқ шу билан бирга, тушуниб турибмизки, сиз Каримов ва Путин сингари ботқоққа ботиб бўлган кимсаларнинг босимлари остида қолгансиз. Биз сизни куфр ва кофирлар тарафига эмас, балки ҳеч иккиланмай, Ислом ва мусулмонлар сафига ўтишга ва уларни қўллаб-қувватлашга чақирамиз.

 Cизга насиҳатимиз, охир оқибат сиз ҳам жинояткор кофирларнинг Ислом билан куфр ўртасидаги жангда фойдаланадиган қуролларига айланиб қолманг. Акс ҳолда, биз ҳам Қирғизистонда – Аллоҳ Таолонинг мадади ила – шундай сабр ва сабот намойиш этамизки, бу бутун Ислом олами қулоғига етиб боражак. Бироқ Аллоҳ Таолодан сўраймиз, мана шундай ҳис-туйғулар бизнинг кофирларга қарши курашимизда намоён бўлсин, мусулмонларга қарши эмас.

 Ҳизб ут-Таҳрирнинг Қирғизистондаги матбуот бўлими раиси

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here