Сауд Файсал: Террорга қарши кураш барча соҳаларни ўз ичига олмоғи лозим

680
0

السعودية تحث العالم على قبول طلب الفلسطينيين لعضوية الامم المتحدةСаудия ташқи ишлар вазири Сауд Файсал терроризмга (Исломга) қарши кураш учун қатъай қарорлар қабул қилиш ва кескин сиёсат қўллашга чақирди. Унинг таъкидлашича, кичик тўдадан катта қўшинга айланиб кетган ва давлатга кўз тикаётган “терроризм”нинг ривожланишига жиддий курашмоқ лозим.

“Террорга қарши кураш барча соҳаларни ўз ичига олмоғи лозим. Шунингдек бу кураш ҳарбий, иқтисодий, фикрий жиҳатлардан кўзланган мақсадларни рўёбга чиқарадиган ижроий режага таянган равшан стротегияга мувофиқ бўлмоғи лозим”, деди БМТнинг Нью-Йоркда ташкил қилинган йиғилишида нутқ сўзлаган Саудия ташқи ишлар вазири.

Сауд файсал нутқи давомида Саудия мамлакати мўътадил “демократияни ёқловчи” Сурия миллий коалициясини қўллашда ва Сурия тупроқларида Асадга қарши жанг олиб бораётган мужоҳидларга қарши курашда давом этишини таъкидлаб ўтди.

Ғазо халқини қирғин қилган Исроил ҳақида эса Саудия ташқи ишлар вазири “Фаластин халқига адолат кўрсатиш учун ва Исроилни зулмкор сиёсатидан қайтариш учун халқаро ҳамжамият қачон ҳаракатга келади”, деган саволни ўртага ташлаш билан кифояланди.

Саудия ҳукумати Асад режимига қарши курашаётган мужоҳидларни “террористлар”, дея атаб, Сурия халқи устидан бомбалар ёғдирмоқда. Аммо куни кеча Исроил Ғазодаги мусулмонларни оммавий қирғин қилганда унга қарата битта ўқ отиб қўйишга ҳам ярамади. Саудия ҳукумати назарида Ғазодаги мусулмонларни ёшу-қари, эркагу-аёл демай қирғин қилган яҳудийлар эмас, балки, Асад зулмига қарши бош кўтарган мусулмонлар “террорчилар”дир.

Шунинг учун ҳам Исроил бош вазири Бенямин Нетаняҳу Тел-Авивнинг шимолида жойлашган Герцлия шаҳрида ташкил қилинган конференцияда Араб ўлкаларини яҳудийларнинг душмани сифатида эмас, иттифоқдоши сифатида кўришини билдирди.

“Исломий терроризм ўрта шарқда янги бир ҳамкорликни юзага келтирди. Чунки бир қанча араб давлатлари радикализмни (сиёсиё Исломни) ўзлари учун ҳақиқий бир таҳдид эканлигини англаб етишди. Бунинг натижасида араб давлатлари Исроил билан алоқаларини қайта кўздан кечириб, Исроилни ўзлари учун душман эмас, балки муштарак душманга қарши иттифоқдош эканликларини тушуниб етишди. Мен бу ҳолат ўзаро ҳамкорлик ва тинчлик учун имконият туғдиришига ишонаман”, деди Нетаняҳу.

Кейинги воқеа-ҳодисалар Исломий ўлкалар ҳокимларининг башараларини яна ҳам очиб ташламоқда. Исроил Ғазога ҳаводан, қуруқликдан ва денгиздан қутуриб ҳужум қилган пайтда бу ҳокимларнинг кўзлари кўр, қулоқлари кар бўлиб қолганлигини, аммо АҚШ Мусулмонларга қарши коалиция тузганда эса қирувчи самалётлар билан мусулмонларни қирғин қилганлигини Уммат ўз кўзи билан кўриб турипти. Изоҳга ҳожат йўқ.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here