Обама мусулмонни мусулмонга қарши қўйиш стротегиясини ишлаб чиқди

517
0

obama_congressПрезидент Барак Обама терроризмга (Исломга) қарши кураш ва Суриядаги Жиҳодий ҳаракатларни йўқ қилиш, жумладан “ИШИД” ташкилотини мағлуб қилиш бўйича янги стратегия ишлаб чиқиб сенатга тақдим қилди.

Янги стратегияга кўра, АҚШ ўз ҳарбийларини урушга юбормайди, балки Суриядаги мўътадил (Демократик бошқарувни қўллаб қувватлайдиган) гуруҳларни қурол яроқ билан таъминлайди ва уларни ҳарбий машғулотдан ўтказади.

АҚШ конгреси Суриядаги мўътадил мухолифатни ҳарбий тайёргарликдан ўтказиш ва уларни қурол яроқ билан таъминлашга рухсат берувчи қонун лойиҳасини тасдиқлади. АҚШ президенти Барак Обама бу қарор терроризмга (Исломга) ва ИШИДга қарши кураш учун муҳим қадам бўлишини таъкидламоқда.

Президент Обамага кўра, Сурияда исёнчилар қурол билан таъминланса ва профессионал тайёргарликдан ўтказилса жиҳодий гуруҳларни мағлуб қилиш осонлашади. АҚШ давлат котиби Жон Керри Ироққа юборилган ҳарбийлар маҳаллий аскарларни тайёрлашини, аммо ўзлари жангларда иштирок этмаслигини айтиб ўтди. Президент Барак Обама ҳам Флорида штатида ҳарбийлар билан учрашувда Ироққа қўшин юбориш нияти йўқ эканини билдириб, мужоҳидларга қарши курашда бошқа йўлларни тутиш кўпроқ самара беришини таъкидлади.

АҚШ мудофаа вазири Чак Ҳейгелнинг билдиришича, қўшма штатлар тарафидан ажратиладиган ҳарбий ёрдамлар Суриядаги ҳар қандай гуруҳларга берилавермайди. Фақат мўътадил (Демократик бошқарувни қўллаб қувватлайдиган) гуруҳларгагина берилади. Шунингдек, ёрдам биринчи босқичда кичик қуроллар ва техникалар билан таъминлаш, хабар алмашиш, тактика машқларини ўтказиш каби енгил ишлардан бошланади. Мўътадил мухолиф кучларнинг таъсири жанг майдонида ортиб борган сари энг ишончли қўмондонларга таяниб оғир турдаги ёрдамлар ҳам беришга тайёргарлик кўрила бошланади. Ҳейгелга кўра, бундан кўзланган мақсад Суриядаги мўътадил мухолифатни яхши тайёргарликдан ўтган жангчиларга айлантиришдир.

Бу режанинг муваффақиятли амалга ошиши учун ёрдам берилаётган мўътадил мухолифат синчиклаб текширилишини билдирган Ҳейгел бу борада АҚШ ташқи ишлар вазирлиги ва разведка бўлими минтақадаги барча ҳамкорлари билан яқин фаолият олиб боришини урғулади.

“Юборилган қуроллар радикал гуруҳлар, ИШИД ва бошқа экстримистик гуруҳлар қўлига тушиб қолишини олдини олиш учун мўътадил мухолафат гуруҳларни яқиндан таъқиб этиб борамиз”, деди АҚШ мудофаа вазири Чак Ҳейгел.

Аммо, таҳлилчи Жон Оуэн Бреннанга кўра, Сурияда дўст билан душманни ажратиш, тўғри гуруҳни топиб, уларни тайёргарликдан ўтказиш ва қуроллантириш, худди Афғонистонда кузатилганидек, қийин жараёндир.

“Суриядаги мўътадил мухолифат нафақат “ИШИД”га балки “Жабҳатун-Нусра” каби жиҳодий гуруҳларга қарши тура оладиган кучга айланиши учун бир неча йил кетиши мумкин”, дейди эксперт Бреннан.

Туркистон:

Oбама ва умуман куфр оламининг стротегиясининг асоси, Ислом ва мусулмонларни тиниб қолишларига йўл бермаслик нуқтасига боғланди. Негаки Ислом, фақат мусулмонлар тиниб, ўзлигига қайтиб, фикрлаш тариқатларини ўнглаб олишганларидагина ўз ўрнини топади. Чунки уруш куфр системаси билан Ислом системаси ўрталарида бораяпти. Демократия эса, айнан куфрнинг ўзидир. Oбама учун уни христиан қабул қиладими, мусулмонми фарқи йўқ. Чунки демократия бирор динга алоқадор эмас, у мабдаъ (система). Ислом эса мабдаъ бўлиши билан бирга дин хам, яъни дунёда ягона илохий системадир. Иккисининг ўртасидаги урушга бирор бир илохий ёки илохий бўлмаган динларнинг хеч қанақанги алоқаси йўқ. Демак Oбама излаётган, у чақираётган демократия тарафдорларининг, динлари, миллатлари, ирқлари хатто пайғамбар авлодлари бўлишларининг фарқи йўқ, улар дин душманлари!

Oбама ўта мохирлик билан ИШИДни қора қилиб, Саудлар сингари баъзи малайларини ундан кўмак сўрашлари учун шароитлар ярата олди. Лекин мусулмонларнинг бошига тушаётган барча мусибатлар, шулар жумласидан бир бирларини қирғин қилишлари хам, куфр томонидан бизларни исломий сиёсатимизни тушунмаганимиз ёки уни тан олмаганимиз оқибатида, ўз сиёсатини бизга тиқиштиририб олганидан келаяпти. Эътибор бераётган бўлсангиз, АҚШ бизларнинг қўлларимиз билан Ироқни учга бўлишда, Суриядан Россия, Хитой хатто Эрон каби давлатларнинг деярли манфаатларини суриб чиқаришда фойдаланмоқда. Ха шу куфрнинг ифлос ишларига биз мусулмонлар бир бирларимизни қириш билан, қоралаш, куфрга хукм қилиш…. билан ёрдам бериб келаяпмиз. Бизларнинг бу харакатларимиз Ислом ва мусулмонлар учун бирор манфаат келтиргани йўқ. Биз халқаро системанинг ўйин майдонида, унинг қонун қоидалари билан ўйнашдан бош тортиб, ўзимизнинг Ислом системасининг қонунларини киритиб, шу қонунлар асосида ўз аро ишларимизни ажрим қилмас эканмиз, мағлубият бизни тарк этмайди.  Энди эса, ифлос куфр катталари, бу мусулмонлан бизларсиз тинчий олмайдилар деб, бизларнинг ичимиздаги хоинларни шунга имзолар қўйдириб, уларни куфр олами билан коалиция тузиб, мусулмонлар аро адоватлар ўчиб қолмаслиги учун бирга қаттиқ харакатлантиришмоқчи. Бу кечирилмайдиган хиёнат бўлиши мумкин.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here