Янги президентнинг қатор учрашувлари давом этмоқда

578
0

2014-09-04-21-01-44Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоган НАТО йиғилишига иштирок этиш учун Уэльснинг Кардифф шаҳрига йўл олди. Эрдоган у ерда Франция президенти Франсуа Олланд, Болгария президенти Росен Плевнелиев ва Испания бош вазири Мариано Рахой Брей билан алоҳида-алоҳида учрашув ўтказди.

Болгария президенти Росен Плевнелиев билан 40 дақиқага яқин давом этган учрашувдан сўнг Президент Эрдоган Франция президенти Франсуа Олланд билан кўришди. Олланд билан ўтган учрашув ҳам 45 дақиқа давом этди. Ундан сўнгра чошгоҳ пайтларда Албания бош вазири Эди Рама ва Латвия президенти Андрис Берзинс билан учрашув ўтказди.

Учрашувларда Президент Эрдоганга ташқи ишлар вазири Мовлуд Чавушоглу, ташқи ишлар вазирлигининг маслаҳатчиси Феридин Синирлиоглу ва президент бош котибининг ёрдамчиси бўлиши кутилаётган Иброҳим Қалин ҳамроҳлик қилмоқда. Эрдоганнинг сафар режасида Украина президенти Пётр Парашенко билан ҳам учрашув белгиланган.

Шунингдек, Туркиянинг янги президенти Эрдоган Англия тахтининг биринчи навбатдаги вориси Уэльс шахзодаси Чарлз билан ҳам кўришиб бир соат давомида суҳбат ўтказди. Янги президентнинг турли ҳукумат бошчилари ва етакчилари билан учрашувлари ҳануз давом этмоқда.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here