Мунзир Ҳалум мақоласига раддия

527
0

Матбуот баёноти

«Аллоҳ сизлардан имон келтирган ва яхши амаллар қилган зотларга худди илгари ўтган (имон-эътиқодли) зотларни халифа қилганидек уларни ҳам ер юзида халифа қилишни ва улар учун Ўзи рози бўлган (Ислом) динини ғолиб-мустаҳкам қилишни ҳамда уларнинг (аҳволини) хавфу-хатарларидан сўнг тинчлик-хотиржамликка айлантириб қўйишни ваъда қилди. Улар Менга ибодат қилурлар ва Менга бирон нарсани шерик қилмаслар. Ким мана шу (ваъда) дан кейин куфрони (неъмат) қилса, бас улар итоатсиз кимсалардир»

Мунзир Ҳалум мақоласига раддия

Арабийюл Жадид сайти ёзувчи Мунзир Ҳалумнинг «Россияда тақиқланган Ҳизб ут-Таҳрир… қидирув остида»  номли мақоласини нашр қилди. Унда ахборот профессионализми меъёрларидан бир озгинаси ҳам йўқ гап-сўзлар бор. Чунки мақола муаллифи ёлғонларни зўр бериб тарқатиш йўлини тутган. Ҳолбуки бу ёлғонларга эндиликда бирон кишини лаққа тушириб бўлмай қолди. Айниқса маълумотлар ва интернет асрида яшаётганимиз учун бу ёлғонларни ҳеч кимга ўтказиб бўлмай қолди. Чунки ҳозирда қизиқувчи одам ҳар қандай даъво ёки бўҳтонни – шоша-пиша уни бир ҳақиқат сифатида зўр бериб тарқатишдан олдин – аниқлаб, бўҳтон эканига ишонч ҳосил қилиши мумкин!

Шуниси аниқки бу ёзувчи ўзи «caspiania.org» электрон сайтидан олган Қозоғистондаги «хавфсизлик ишлари бўйича эксперт» Виктор Михайловнинг гапларининг ҳақиқат ёки ёлғон эканига ишонч ҳосил қилишни истамаган. Ҳолбуки ана шу «эксперт» Ҳизб ут-Таҳрир ва унинг аъзолари устига туҳмат ва катта бўҳтонларни ёғдирган. Бу ёзувчи эса унинг «Ҳизб кейинчалик Сурияга юбориш учун террорчи гуруҳларга жангариларни ёллаш билан шуғулланаётган бир террорчи ташкилотдир» деган ёлғонини қўш-қўллаб қабул қилиб қўя қолган… Ҳолбуки Ҳизб Росулуллоҳ A тариқатини маҳкам тутгани учун ўзининг тарихида ҳеч қандай моддий амалиёт билан шуғулланмади ва фақат фикрий ва сиёсий кураш йўлини тутди.

Бу эса бизни шундай савол ташлашга ундайди: нега «Арабийюл Жадид» сайти ўзи тарқатаётган хабарнинг ростлигига ишонч ҳосил қилиш учун бир озгина бўлса ҳаракат сарфламасдан Ҳизб ут-Таҳрирга қарши қилинаётган бўҳтонлар ва ёлғонларни зўр бериб тарқатишга ҳисса қўшишга рози бўляпти?!

Шунинг учун агар бу ёзувчи бир оддийгина, тез тадқиқот ўтказганида эди рус федерал судининг Ҳизб ут-Таҳрирни тақиқлаш тўғрисида 2003 йил 14 февралда чиққан қарори ҳеч қандай қонуний асосга таянмаганини албатта билиб олган бўларди. Буни бир неча ҳуқуқ марказлари, жумладан улардан энг муҳимларидан бири Москвадаги «Мемориал» инсон ҳуқуқлари маркази ҳам очиб ташлаган. Биз 2013 йил 9 октябрда Киевда бир матбуот конференцияси ўтказиб унда рус сталинча режимнинг бўҳтонларини ва бу режимнинг нафақат Ҳизб ут-Таҳрир ва унинг аъзоларига қарши, балки Ислом билан мусулмонларга қарши қилаётган репрессив ҳамлаларини фош қилиб ташлаган эдик. Биз буни тўлиқ ҳужжатлаб берган эдик. Шунинг учун ким соф ҳақиқатни билмоқчи бўлса бунинг ҳеч қийин жойи йўқ, у бўлаётган нарсалар ҳақиқатини билиш учун биз билан боғланса бўлди… Путиннинг сталинча инквизиция судларининг зулми шу даражада кучайдики оқибатда бу судлар яқинда Саҳиҳ Бухорий, Ҳиснул муслим ва Арбаъина Нававийя китобларини тақиқланган экстремистик материаллар деб қарор чиқарди. Балки иш ҳатто Қуръони Каримни ҳам тақиқлаб қўйиш даражасига ҳам етди!!

Қримни босиб олганидан кейин Путин режими уч юздан кўпроқ китоблар, китобчалар ва аудио ва видео Исломий материаллардан иборат узун рўйхатни тақиқлаб қўйди, унинг хавфсизлик идораси Қримдаги кўпгина Исломий сақофий ва таълимий марказларда ва масжидларда тақиқланган материалларни – уларни «экстремизм ва терроризмга чақирувчи материаллар» деган баҳона билан мусодара қилиш мақсадида – тинтув амалиётларини ўтказди…

Бу раддияда Путин режими жиноятларининг узун рўйхатини келтириб ўтиришнинг иложи йўқ. Бу режим ўша ёвуз инквизиция судлари даврлари билан рақобатлашишда ўзининг ўтмишдоши Сталин режимидан ҳам ўтиб кетди… Шунинг учун биз бу ўринда ахборот воситаларидан ёлғонларни зўр бериб тарқатишда бу режимга шерик бўлмасликни талаб қиламиз. Бизнинг матбуот бўлимларимиз олам бўйлаб тарқалган, уларнинг адреслари маълум, шунинг учун ҳақиқатни билмоқчи бўлган ва ахборот тарқатишда холис профессионаллик меъёрларига амал қилмоқчи бўлган киши бу ахборот идоралари билан осон боғланишлари мумкин. Акс ҳолда у ўзи зўр бериб оқлайдиган жиноятларга шерик бўлиб қолади.

Ҳизб ут-Таҳрирга келсак, у мустаҳкам тоғдек юксакдир, уни ёрдамсиз ташлаб қўйганлар ҳам, унга бўҳтон қилаётганлар ҳам унга зарар келтиролмайди. Бу кек-адоватга тўла услублар Ҳизб аъзоларининг Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло рози бўладиган нарсани маҳкам тутиш ва то Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик тикланиб эълон қилинмагунча – бу эса Аллоҳга асло қийин эмас – ҳаракатни давом эттиравериш борасидаги азм-қатъиятларини янада зиёда қилади, холос…

Биз Ҳизб ут-Таҳрир аъзолари бу ишни то уни Аллоҳ ғолиб қилиб рўёбга чиқармагунча ёки унинг йўлида ҳалок бўлиб кетмагунимизча тарк қилмаслигимиз ҳақида Аллоҳга аҳд берганмиз.

«Албатта мўмин ва мўминаларни фитнага солиб, (бу қилмишларидан) тавба қилмаган кимсалар учун жаҳаннам азоби бордир ва улар учун ўт азоби бордир!»                 [Буруж 10]

 Усмон Баххош

Ҳизбут Таҳрирнинг марказий матбуот бўлими раиси

Манзил: ал­Мазраа- «КолумбиаЦентр» – блок б – иккинчи қават

Почта қутиси14­5010

телефон: 009611307594

уяли телефон: 0096171724043

электрон почта: media@hizb-ut-tahrir.info

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here