Қирғизистонда уйларни иситиш учун электрдан фойдаланиш таъқиқланди

488
0

saqqq Қирғизистон ҳукуматининг билдиришича, охирги йилларда Гидроэлектростанцияда сув захирасининг камайиб кетганлиги ва истеъмол даражасининг ортганлиги сабабли электр энергиясида тақчиллик муаммоси юзага келмоқда.

Ҳукумат электр тақчиллиги муаммосини ҳал қилиш учун уйларни иситишда электр энергиясидан фойдаланишни таъқиқлади. Хусусан ишхоналарга электр энергияси учун бир қанча чекловлар киритилди.

Аммо бундан фуқаролар норози. Улар бу ишларда ҳукуматни айблашмоқда. Халқнинг аксари, ҳукуматнинг электр иситгичлардан фойдаланишни таъқиқлаш қарорини “кўмир етишмаётган бир пайтда халққа қарши чиқарилган бир қарордир”, дея баҳолашмоқда. Одамларнинг айтишича, муаммо электр энергиясининг етишмовчилигида эмас, балки ҳукуматнинг нотўғри сиёсат юргизиши сабабли юзага келмоқда.

Электр билан исимайдиган уйларда ҳам иссиқ сув каби коммунал хизматларнинг нархи кўтарилганлигидан норози бўлган фуқаролар давлатдан ўз нафратларини яширишмаяпти.

“Квартиралардаги иситиш тизимларининг ҳам нархлари кўтарилди. Чодир қуриб ўша ерда яшашинг керак, бошқа илож йўқ. Олаётган нафасимизни ҳам буғишяпти”, дея шикоят қилади Бишкек шаҳар турғуни Нурзада Тинаева.

“Юзлаган фабрикалардан бирортаси ҳам ишламаётган бир пайтда электр  етишмовчилигини қандай тушуниш мумкин. Давлат масъуллари сув ва электр манбаларини режали тарзда ишга туширганларида эди, бундай қийин аҳволга тушиб қолмас эдик”, дейди фуқаролардан яна бири.

Туркистон:

Қирғизистондаги энергетика тахчиллиги муаммоси, хукуматнинг заифлигидан келиб чиққан ички муаммо. Лекин Қирғиз хукуматининг заифлиги, унинг тадбирсизлиги ёки табиий офатлар оқибатидан эмас. балки халқаро сиёсатнинг бузуқ системасига, ўз фуқоролари қизиқчиликлари зиддига йўналтирилаётганини билган холларида телбаларча риоя қилиб бораётганидан. Миний ГЕСлар, трансформатор хатто электр ўлчагичлар ишлаб чиқариш шароитларини яратиб олиш учун, оғир саноатни йўлга қўйиш йўлларининг ёпиқлиги. Энергетика тахчиллиги бўлганида Ғарб давлатлари сингари Атом электр станциялар қуриб олиш мумкинчилигининг йўқлиги. Шуларнинг барчаси Қирғизистон сингари учунчи давлатлар учун халқаро ташкилотлар томонидан баъзилари ошкор, базилари яширинча таъқиқланган. Улар хатто бу энергетик хом ашёларни савдо қилиш йўналишларини хам белгилаб беришади.

Бундан ташқари куфр системаси, учунчи давлатларни ўникиб ўсишларини олдини олиш мақсадида, уларнинг етакчи гурухига пора бериб, коррупционерларга айлантиришади. Оқибатда  бюджетдан энергетика тармоғида халққа хизмат кўрсатиш сoха учун ажратилаётган маблағлар, ижрочи хўжаликларга деярли етиб келмайдиган даражадаги коррупциянинг кучайиб кетишига сабаб бўлди. Ижарачи халқ тўлаётган тўламлар эса, бюджетга етиб боришда бир неча хусусий фирма ёки компаниялар ўртакашлиги воситасида, талон тарож бўлиб борилаяпти. Қирғизистон хукумати эса, ўз халқини рози қилиш ўрнига, етакчи давлатларни рози қилишга зўр бериб харакатланишади. Чунки хукуматларнинг мавжуд бўлиб туриши, халқни рози қилиб ундан салтанатни олишга эмас, кўпроқ ўша катта етакчи давлатларнинг розилигига боғлиқ бўлиб бормоқда. Бу давлатнинг ўта заифлашганидан, халқни ўз хокимларидан умидларини узганлигидан ва уларга ўта беъпарво эканидан дарак беради.

Энергетика тахчиллик муаммоси, юқоридаги воқеълик мавжуд экан бартараф этилмасдан қолаверади. Уни хукуматларни ёки призидентларни алмаштириш билан ўзгартириб бўлмайди. Буни фақат  Дунё системасини тубдан ўзгартириш билан, яъни бузуқчиликка асосланган куфр системаси ўрнига, иймонга асосланган Ислом системасини олиб келиш билан амалга ошади инша Оллох.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here