Атамбоев ва Путин Қирғизистон ва Россия ҳамкорлигининг истиқболларини мухокама қилишди

479
0

43 Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев 11 август куни Сочи шаҳрида Россия президенти Владимир Путин билан учрашди.

 Қирғизистон президенти аппарати бўлимининг хабар қилишича, учрашув давомида давлат раҳбарлари икки томонлама қирғиз-россия ҳамкорлигининг бугунги ҳолатини ва уни такомиллаштиришнинг келгусидаги босқичини муҳокама қилишган.

 Атамбаев ва Путин икки мамлакатлар ҳукуматлари ўртасидаги ўзаро муносабатнинг юқори даражада эканлигини мамнуният билан эътироф этишган. Музокаралар даврида, шунингдек, ҳамкорликда амалга оширилаётан йирик энергетик лойиҳаларнинг амалга оширилишига баҳо беришган, уларни ўз вақтида адо этишнинг муҳимлигини таъкидлашган.

 “Бизнинг жиддий сармоявий режаларимиз бор, айниқса энергетика соҳасида, айрим жабҳалар бўйича ҳамкорликни ривожлантириш борасидаги режаларимиз мавжуд. Биз бу йўналишлар бўйича ишнинг қандай кетаётганлигини кўриб чиқишни аллақачон келишиб олганмиз”, – деди Путин.

 Шунингек, музокаралар асносида Қирғизистоннинг интеграция бирлашмаларидаги иштироки ҳам мухокама қилинган.

 “Мен яна бир бор таъкидлаб ўтмоқчи эдимки, Қирғизистон илдам ва давомий тарзда бизнинг стратегик шеригимиз бўлмиш қардош Россия билан муносабатларини фаоллаштиради ва такомиллаштиради”, – деди Атамбаев музокаралар пайтида.

 Россия Қирғизистоннинг Божхона ва Евроосиё иқтисодий иттифоқларига қўшилишини рағбатлантириш учун 500 миллион доллар ажратишга ваъда қилди.

 РФ ташқи ишлар вазири Сергей Лавровнинг айтишича, ушбу маблағ Қирғизистон иқтисодиёти ривожланишини тезлаштириш ва уни Евроосиё интеграцияси жараёнларига мослаштириш учун сарфланади.

 “Бу қирғиз иқтисодиётини қўллаб-қувватлаш ва унинг Евроосиё иқтисодий интеграциясига имкон қадар қулай қўшилиши учун Россиянинг улуши бўлади”, – деди Лавров.

 Ўз навбатида Атамбаев Қирғизистон 2014 йил охирига қадар Божхона ва Евроосиё иқтисодий иттифоқларига қўшилмоқчи эканини маълум қилди.

 “Биз, албатта, шу йил охирига қадар Божхона иттифоқи, Евроосиё иттифоқи таркибига қўшилишни хоҳлардик. ҲозиргивақтдаҚирғизистонушбуйўналишдафаолишламоқда. Ўйлайманки, Худохоҳласа, ҳаммасияхшибўлади”, – дедиАтамбоев.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here