Сизлар учун Аллоҳ бор, эй Ғута аҳли

721
0
A Syrian woman and children run for cover amid the rubble of buildings following government bombing in the rebel-held town of Hamouria, in the besieged Eastern Ghouta region on the outskirts of the capital Damascus, on February 19, 2018. Heavy Syrian bombardment killed 44 civilians in rebel-held Eastern Ghouta, as regime forces appeared to prepare for an imminent ground assault. / AFP PHOTO / ABDULMONAM EASSA (Photo credit should read ABDULMONAM EASSA/AFP/Getty Images)

Сизлар учун Аллоҳ бор, эй Ғута аҳли

Россия ҳаво кучлари томонидан 1150 марта, Сурия ҳаво кучлари томонидан 900 марта амалга оширилган икки мингдан ортиқ ҳаво ҳужуми жонлигу жонсиз нарсаларни нобуд қилди. Чунки шифохоналар, бозорлар ва нонвойхоналар вайрон бўлиб, бунинг натижасида қуролсиз тинч фуқаролардан 900 киши шаҳид бўлди, 2000 киши яраланди. Аср Фиръавни ёки Неронига бўйсунишни рад этган қўрқмас Ғута аҳолисини яксон қилиш учун Дамашқ қонхўри ва Россия жиноятчисининг ўз ваҳшийликларини давом эттиришида улар билан бутун дунё тил бириктирди. Бироқ, Башар Россия авиацияси аралашувига қонуний тус берувчи қўғирчоқдан бошқа нарса эмас. Россия авиацияси аралашуви Путиннинг Ислом ва мусулмонларга қарши яширин душманлигини тамсил этади.

«Халқаро ҳамжамият» дея аталган Ғарб давлатларининг мутлақ сукут сақлаши ушбу агрессияда гўёки уларнинг ҳам иштироки борлигини кўрсатмоқда. Ушбу давлатлар олдин «асло қайта йўл қўймаймиз» (Never Again) шиорини кўтаришган эди. Ушбу шиор яҳудийлар оммавий қирғин қилингани даъво қилинган «Холокост»нинг яна такрорланишини олдини олиш учун кўтарилган. Бироқ, 1995 йили Сребреница-Боснияда бу шиорга амал қилинмади. Ўша йили БМТ тинчликпарвар кучлари Боснияни серб жиноятчиларига топшириб қўйди ва 11000 мусулмонни қирғин қилишлари учун уларга кўк чироқ ёқиб берди. Шунингдек, 1994 йили Руандада, 2016 йили марказий Африкада ва 2017 йили Мьянмада ҳам бу шиорга амал қилинмади.

Америка марказий қўмондонлиги штабидан генерал Жон Томаснинг Daily Beast газетасига берган интервьюси ажабланарли эмас. У ўз интервьюсида шундай деди: «Бизнинг муаммоимиз Ғутани ҳимоя қилиш эмас. АҚШ армияси марказий қўмондонлигининг Суриядаги бирдан-бир иши Давлат ташкилоти ва ундан бошқа террорчи ташкилотларни мағлуб қилишдир». Американинг содиқ малайи бўлган катта террорчи Башар Асадни бартараф қилиш АҚШ кучларининг Суриядаги миссияси доирасига кирмайди. БМТ бош котибининг сиёсий масалалар бўйича вакили Жеффри Фелтман Суриядаги гуманитар вазиятга доир ҳисоботни тинглаш учун халқаро Хавфсизлик Кенгаши 2018 йил 28 февралда ўтказган йиғинда жиноий саҳнани охирига етказиш учун шундай деди: «БМТ адолатни ва Суриядаги жиноятлардан жавобгарлар тақиб қилинишини талаб қилишда давом этади».

Америка ёқиб берган бу кўк чироқ Лавровнинг баёнотини изоҳлайди. У ўз баёнотида шундай деган эди: «Бу ерда – Шарқий Ғутада бўладими ёки Идлибдами ҳеч бир фарқсиз – шундай бир жамоалар борки, уларни ғарблик ҳамкорлари ва ҳомийлари мўътадил сифатида кўрсатади. Бу жамоалар Таҳрируш Шом билан ҳамкорлик қиладилар. Уларнинг орасида Аҳроруш Шом ва Жайшул Ислом жамоаси ҳам бор». У Сурия режими ва Москванинг ўз ҳужумларини уларга қаратишини билдириб ўтади. Ҳа, Лавров Ғутадаги «кулини кўкка совуриш» сиёсатига асосланган вайрон қилиш кампаниясини оқлаш учун Идлибда Таҳрируш Шом жамоасига қарши шафқатсиз урушга кирган Аҳроруш Шом ҳаракатини террорчи ташкилотлар рўйхатига киритилган ўша ташкилот билан ҳамкорлик қилишда айбламоқда. Шунинг учун, Жайшул Ислом ва Файлақур Раҳмон ҳаракатининг Таҳрируш Шом ҳайъати вакилларини Ғутадан чиқариб юбориш тўғрисидаги таклифига Россия ҳам, БМТ ҳам рози бўлмади. Чунки уларнинг чиқариб юборилиши террорчиларга қарши курашиш баҳонасини чиппакка чиқаради. Уларнинг чиқарилмаслиги эса, болалар ва аёллар бомбаланишини ҳамда шифохоналар, бозорлар, нонвойхоналар, дорихоналар ва тез ёрдам машиналари портлатилишини оқлайди. Буларнинг барчаси маданият ва инсон ҳуқуқи шиорини кўтарган «халқаро ҳамжамият» кўз ўнгида содир бўлмоқда.

Шунингдек булар, Ғарбдаги мустамлакачи ҳўжайинлари манфаатига хизмат кўрсатиш билан машғул бўлган мусулмонлар ҳукмдорлари ҳамда мусулмонларнинг бир неча минг миллиардлаган бойликларини сарфлаётган Ислом юртларидаги армиялар қўмондонлари кўз ўнгида амалга оширилмоқда. Агар бу қўмондон ва ҳукмдорлар мусулмонларни ҳамда уларнинг ор-номуси ва ҳаётини ҳимоя қилишда ўз бурчларини адо этмаса уларнинг борлигидан нима наф?!

«مَا مِنْ امْرِئٍ يَخْذُلُ امْرَأً مُسْلِمًا فِي مَوْضِعٍ تُنْتَهَكُ فِيهِ حُرْمَتُهُ وَيُنْتَقَصُ فِيهِ مِنْ عِرْضِهِ إِلَّا خَذَلَهُ اللَّهُ فِي مَوْطِنٍ يُحِبُّ فِيهِ نُصْرَتَهُ وَمَا مِنْ امْرِئٍ يَنْصُرُ مُسْلِمًا فِي مَوْضِعٍ يُنْتَقَصُ فِيهِ مِنْ عِرْضِهِ وَيُنْتَهَكُ فِيهِ مِنْ حُرْمَتِهِ إِلَّا نَصَرَهُ اللَّهُ فِي مَوْطِنٍ يُحِبُّ نُصْرَتَهُ»

Расулуллоҳ ﷺ айтадилар: «Қайси бир мусулмон бошқа бир мусулмонни ҳуқуқи поймол қилинаётган ва обрўси тўкилаётган ўринда ёрдамсиз ташлаб қўйса, у Аллоҳнинг ёрдамига муҳтож бўлган жойда, Аллоҳ ҳам уни ёрдамсиз ташлаб қўяди. Бирор бир мусулмон бошқа бир мусулмонга ҳуқуқи поймол қилинаётган ва обрўси тўкилаётган жойда ёрдам берса, у Аллоҳнинг ёрдамига муҳтож бўлган жойда, Аллоҳ ҳам унга ёрдам беради». Эй Парвардигор биз мағлубмиз, бизга нусрат-ёрдам бер.

 

Усмон Баххош

Ҳизб ут-Таҳрирнинг марказий матбуот бўлими раиси

 

телефон-факс: 00961 1 30 75 94

уяли телефон: 00961 71 72 40 43

электрон почта: ws-cmo@hizb-ut-tahrir.info

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here