Навбат аёлларга келдими?

421
0

10389562_729021350496974_5538527090327926895_nҚирғизистон ҳукумати шу вақтга қадар Ислом ва мусулмонларга қарши олиб бораётган жирканч курашида асосан мусулмон эркаклар билан олишиб келаётган бўлса, 2014 йилдан бошлаб ожиза аёлларни ҳам ўзининг разил кураши домига торта бошлади.

 Дастлаб, Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрида яшовчи 1960 йилда туғилган муслима опамиз Кинчакбоева Сайрахон Кенжетаевна 2014 йилнинг 27 март куни Бишкек шаҳар Первомайск туман судига чақиртирилди ва ҳеч қандай асоссиз чиқарилган суд қарори билан Бишкек шаҳридаги 1 сонли вақтинчалик сақлаш ҳибсхонасига қамаб қўйилди.

 Бу муслима опамизни Қирғизистон жиноят кодексининг 299 – (этник, диний ва миллатлараро низо келтириб чиқаришга уриниш) моддаси,  хусусан Ҳизб ут-Таҳрир исломий сиёсий партиясига аъзоликда айблашмоқда. Кинчакбоева Сайрахон опамиз иккинчи гуруҳ ногирони бўлишига қарамай бир ўзи аёл боши билан беш нафар фарзандни, тўрт ўғил ва бир қизни тарбиялаб, вояга етказиб келган. Унинг ягона қизи ҳам ўзи сингари иккинчи гуруҳ ногирони бўлиб, онасининг доимий эътиборига мухтож, ўзи ёлғиз ҳаракатлана олмайди. Аммо бу муслима опамиз оиланинг ёлғиз боқувчиси, қарамоғида касалванд қизи бўлишига қарамай МХДҚ ходимлари ва Первомайск туман суди ҳар қандай инсоний туйғуларни бир четга суриб қўйиб Сайрахон опамизни ҳеч бир асоссиз қамоққа ташлади ва у ҳозирга қадар қамоқда ушлаб турилипти.

 30 июл куни Бишкек шаҳар Первомайск туман судида Сайрахон опамиз устидан суд иши бўлиб ўтди. Фақат юқоридан келган буйриқнигина бажаришга қодир бўлган суд хайъати ўз спектаклларини давом эттиришликни 2 август кунига қолдиришган эди. Айни вақтда мазлума опамиз тиббий  кўрик ва даволанишга мухтож, чунки бу муслима опамиздаги камқонлик касали оқибатида қўлларидаги тирноқлари тушиб, қон босими ҳам жуда пастлаб кетган.

 Муслима опамиз Кинчакбоева Сайрахондан сўнг расмий ҳукумат шаҳид биродаримизнинг қизи Омонова Зулфияни ҳам қамоққа олган, қарйиб икки ой қамоқда сақлагандан сўнг, Зулфияга нисбатан эҳтиёт чораси 20 май куни уй қамоғига алмаштирилган ва кейинчалик бўлиб ўтган бир нечта судларда мазкур муслима синглимизни бирор бир айби исботланмаган бўлсада 50 минг сом жарима солиб озодликка чиқарилди.

 Энди бўлса номард ҳукумат 1976 йил 5 март куни Жалолобод шаҳрида туғилган Тўктабоева Жумазиё Суютбековнани 2014 йил1 апрел куни Бишкек шаҳридаги яшаб турган хонадонида тинтув ўтказди. Тинтув вақтида унинг уйидан Ҳизб ут-Таҳрирга тегишли бўлган адабиётлар топилгани учун Қирғизистон жиноят кодексининг 299 – (этник, диний ва миллатлараро низо келтириб чиқаришга уриниш) моддаси бўйича айблаб қамоққа олди.

 2014 йил 24 июн куни Первомайск туман судида Ибраев М.Т раислигида бўлиб ўтган суд мажлисида Тўктабоева Жумазиё синглимизни 4 йилга озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланди. Бу синглимиз ортида унинг эри ва вояга етмаган ўғли зор қақшаб қолишди.

 Атамбаев ҳукумати ўғри, қароқчи ва қотилларни ҳеч иккиланмай озодликка чиқараётган бўлсада, Роббим Аллоҳ деган мусулмон эркак ва аёлларни қамоққа ташламоқда. Бу орқали расмий ҳукумат тили бошқа-ю иши бошқалигини намоён қилмоқда.

 Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев ҳам ўз қўшниси Ўзбекистон қонхўри яҳудий Каримовга ўхшаб Ислом ва мусулмонларга қарши курашини кундан-кунга кучайтириб бормоқда. Қотил Каримов Ислом ва мусулмонларга қарши умумий курашини бошлаган вақтда, “Биз бу йўлда аёллар ва ёш болаларга қарши курашмаймиз”, деб лоф урган эди. Бироқ бугунги кунда Ўзбекистондаги аёллар қамоқхонаси Роббим Аллоҳ, инсонлар Аллоҳ нозил қилган қонунлар асосида яшаши керак, деб билишдан бошқа гуноҳи бўлмаган муслима аёллар билан тўлиб ётипти.

 Биз ҳозирча бу икки президент ўртасидаги фарқ, Каримов мусулмонларга нисбатан эътиқодий душман бўлиб, Ислом дини ривожига қарши ўз ихтиёри билан чин кўнгилдан курашаётган бўлса, Атамбаев эса бу курашга ўз хожаси Россияни рози қилиш, унинг талабларини бажариш учун киришмоқда ва бу курашини мажбурият остида амалга оширмоқда, деб биламиз.

 Шу сабабдан биз президент Алмазбек Атамбаевни бу дунё матоси ва амалига эга бўламан, деб Оҳиратини куйдирмасликни, Ислом ва мусулмонларга қарши курашиш ўрнига, ўзи ҳам иймон келтирган Ислом дини ривожи учун ҳиссасини қўшишга, бандасини рози қиламан, деб Аллоҳга осий бўлишдан сақланишга чақирамиз!

 Абдураҳмон Одилов

 8 август 2014 йил

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here