Алмазбек Атамбоев: “Мен Нурсултон Назарбоев ва Ислом Каримов олдида тиз чўкмайман”

454
0

 

atambaev_177 Қирғизистон Оммавий ахборот воситалари раҳбарлари Қубат Ўтарбоев, Султон Жумагулов, Венера Жуматоева, Султон Каназаров ҳамда “АКИпресс” ва “К-ньюс” нашри бошлиқлари билан давлат қароргоҳида бўлиб ўтган учрашуви мобайнида президент Алмазбек Атамбоев қўшни давлатлар ва уларнинг раҳбарлари билан бўлган муносабатларга ҳам тўхталиб ўтди. Ўзбекистон газ бермаяпти, Қозоғистон бензинни ўтказмаяпти, деди ҳамда чегара муаммолари ва қўшни давлатлар билан бўлган муносабатларга эътибор қаратди.

 “Мен ҳеч қачон Нурсултон Назарбоев ва Ислом Каримов олдида тиз чўкмайман. Акаев ва Бакиев уларни олдига югуриб боришар эди. Узоғи билан икки йилдан сўнг Каримов… Шундан сўнг биз чегара муаммоларини хал қиламиз. Биз улар билан тенг асосда сўзлашамиз”, – деди қизишиб Атамбоев.

 Туркистон:

Собиқ советлар иттифоқи даврида ҳам иқтисоди у қадар юксак бўлмаган, фақатгина чорвачилик соҳаси ва тамаки етказиб беришга ихтисослашган Қирғизистон республикасининг иқтисоди “мустақиллик”дан сўнг тамоман абгор ахволга тушиб қолди. Бундан ташқари аввалги икки президент даврида қариндош-уруғчилик ва таниш-билишчиликни авж олиши дард устига чипқон бўлди. Мустақилликдан сўнг Қирғизистон иқтисоди Хитойдан олиб келинган товарларни қўшни республикаларга экспорт қилиш (реэкспорт)га асосланиб қолди.

 Сўнги йилларда Путин иқтисодни яна қайта давлат назоратига қайтариш учун олиб борган мустабид сиёсати оқибатида Россиянинг оғир ва енгил саноатини дунё бозоридан тамоман ортда қолиб кетди. Россияда ишлаб чиқарилган махсулотлар ҳатто МДҲ давлатлари ва ички бозорларида ҳам рақобатлаша олмайдиган ҳол келиб қолди. Шунинг учун  Путин ҳозирги дунё системасидан бир бўлагини тортиб олмоқчи.

 Бу мақсадда Путин Евроосиё иқтисодий ҳамжамияти ва Божхона иттифоқи каби ташкилотларни ўйлаб топиб бу орқали чегараларни мустаҳкамлаб, кичик бир тузилма пайдо қилиш, уни фақат ўзи учун экин майдонига айлантириш режасини ишлаб чиқди. Путин ўйлаб топган мазкур режа амалга ошадиган бўлса ўзининг собиқ мустамлакалари бўлган бу юртларнинг хом ашёлари Россияга бориб у ердан тайёр махсулот бўлиб қайтиши кутилади. Бу махсулотлар ҳатто Хитой махсулотлари билан ҳам рақобатлаша оладиган сифатга эга эмаслиги сабабли ташқи махсулотларга катта солиқ солинади, баъзиларини эса умуман таъқиқлаб қўйилади. Бу фақат Россиянинг ихтиёри ва ташаббуси билан амалга оширилади. У Қирғизистоннинг ер ва ҳаво орқали бутун атроф чегарасидан кирувчи махсулотларни ўз назоратига олади. Бунинг натижасида эса реэкспортга Қирғизистон иқтисоди тамоман издан чиқиб кетади.

 Шу сабабли Атамбоев турли йўллар билан Божхона иттифоқига аъзо бўлишликни пайсалга солиб келмоқда, аммо Путин бошчилигидаги Россия ҳукумати ҳам ҳар хил босимлар орқали Қирғизистонни ташкилотга аъзо бўлиш учун мажбур қилиб келяпти. Тожикистон билан бўлган чегара муаммолари, Ўзбекистон билан газ муаммоси ҳамда Қозоғистон орқали Қирғизистонга келтирилаётган ёнилғи махсулотларини чеклаб қўйилиши ҳам Россия томонидан уюштирилаётган босимлардан бошқа нарса эмас.

 Бугунги кунга келиб Атамбоев учун барча муаммолардан қутулишни бирдан бир йўли ошини ошаб, ёшини яшаб бўлган Ўзбекистон ва Қозоғистон президентларини тезроқ ўлишлари бўлиб кўринмоқда шекилли. Атамбоевнинг “узоғи билан икки йилдан сўнг Каримов” дейишига ҳам мана шу умид сабаб бўлган бўлиши мумкин.

 қуста 2014

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here