АҚШ Ироқдаги ИШИД жангариларига авиациядан зарба берди

587
0

 irakakaraviri-44599006“Agence France-Presse” нашрининг хабар қилишича, АҚШ ҳарбий ҳаво кучлари Ироқдаги “Ироқ ва Шом Ислом давлати” жангарилари эгаллаб турган минтақаларга зарба берган.

 АҚШ президенти Барак Обама берган баёнотга кўра, қуруқли кучлари Ироққ қайтиб бормайди ва янги уришга жалб қилинмайди. Бироқ, Ироқдаги диний озчиликларни геноцид қилинишига йўл қўймаслик учун “Ислом давлати” ташкилоти жангариларига қарши йўналтирилган авиаҳужумни маъқуллаган.

  “Мен Ироқдаги диний озчиликлар геноцид қилинишига йўл қўймаслик ҳамда мамлакатдаги америкалик ходимларни ҳимоя қилиш учун “Исломий давлат” жангариларига қарши авиаҳужум уюштиришни тасдиқладим”, – деди Обама.1

 Бундан ташқари, Америка президенти Ироқда гуманитар миссия бошлангани тўғрисида маълум қилди.

 

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here