Рамазон ҳайити кунлари Хитой куч органлари икки минг мусулмонни яширинча ўлдиришди

510
0

news-IcnpdVq4a8 Ғарб давлатларида муҳожиротда яшовчи Уйғур миллати етакчилари Шинжон вилоятида 28 июл куни уйғур мусулмонларига нисбатан оммавий қирғин ўтказилгани тўғрисида гумонлари борлиги  ҳақида сўзлаб беришди.

 Тахминан, мусулмонлар учун муборак бўлган Ийд ал-Фитр байрами авжига чиққан вақтда Хитой куч органлари томонидан уйғур миллатига мансуб мусулмонлар яшовчи учта қишлоқ бомбабўрон қилинган. Шундан сўнг бу қирғиндан омон қолганларни ҳам йўқ қилиш учун махсус кучлар жўнатилган. Бу қирғин натижасида икки мингдан зиёд уйғур мусулмонлари қурбон бўлган.

 “Бизнинг қўлимизда Рамазон ҳайитининг биринчи куни (28 июл) Элишку аҳоли пунктида Хитой хавфсизлик кучлари икки мингдан зиёд уйғурларни ўлдиргани, шундан сўнг ҳайитнинг иккинчи ва учунчи кунлари комендатлик соати баҳонаси билан жасадларни йўқотишгани тўғрисида далиллар бор” – деди уйғурлар етакчиси Робия Қодир “Radio Free Asia”га берган интервьюсида.

 Робия Қодирнинг сўзларига кўра, далиллар қаторида маҳалллий аҳолидан келган овозли хабарлар ҳамда воқеа гувоҳларининг ёзма кўрсатмалари бор.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here