Тошкентда ШҲТ Минтақавий аксилтеррор тузилмасининг Ижроия қўмитаси ташкил топганини ўн йиллигига бағишланган тадбир бўлиб ўтди

483
0

27838.1403073735 Мазкур тадбирда ШҲТ Бош котиби Дмитрий Мезенцев, МАТТ Ижроия қўмитаси директори Чжан Синьфэн, МАТТ Кенгаши аъзолари, ШҲТга аъзо давлатлар, кузатувчи мамлакатлар ва ташкилотнинг мулоқот бўйича шериклари, шунингдек, МАТТ ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйган халқаро тузилмалар вакиллари иштирок этди.

 ШҲТга аъзо мамлакатлар давлат раҳбарларининг қарорига мувофиқ 2004 йилнинг 17 июнида Тошкентда ШҲТ МАТТ Ижроия қўмитасининг расмий очилиши бўлган эди.

 Минтақавий аксилтеррор тузилмасининг фаолияти терроризм, сепаратизм ва экстремизмга қарши курашда ШҲТга аъзо мамлакатлар ваколатли органларига кўмаклашиш, уларнинг ҳамкорлигини мувофиқлаштиришга қаратилган.

 Расмий ОАВлари хабарига кўра, ўтган ўн йил давомида МАТТ томонидан ШҲТга аъзо мамлакатларнинг янги хавф ва таҳдидларга қарши курашда ўзаро ҳамкорликнинг кўп томонлама ва икки томонлама механизмларини ўз ичига олган умумий ёндашувларини ишлаб чиқиш бўйича салмоқли ишлар амалга оширилди. Терроризм, сепаратизм ва экстремизмга қарши курашда мустаҳкам халқаро-ҳуқуқий база шакллантирилди, бошқа халқаро ва минтақавий ташкилотлар билан ўзаро манфаатли ҳамкорлик йўлга қўйилди. Минтақада хавфсизлик ва барқарорликни таъминлашда ШҲТнинг ваколатли органлари фаолиятини мувофиқлаштириш борасида МАТТ Ижроия қўмитаси самарали иш юритаётгани қайд этилди.

 Туркистон:

Каримов учун Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо бўлиш, КХШТ, Божхона иттифоқи ёки Евроосиё иқтисодий ҳамкорлиги ташкилотларига аъзо бўлишдан кўра манфаатли бўлганлиги сабабли Ўзбекистон бу ташкилотдаги ўз фаолиятини тўхтатмай ёки танқид қилмай давом эттириб келмоқда.

 ШХТни ташкил этишдан асосий мақсад терроризм ва экстремизмга қарши кураш бўлганлиги Каримов учун айни муддао бўлиб, ўз диний қарашлари туфайли таъқиб ва тазйиққа дучор бўлган ва жон сақлаш учун Ўзбекистондан қочиб чиққан “террорист” ва экстремист”ларни МҲД таркибига кирувчи ҳохлаган давлатидан ўғирлатиб келиб, ғайриинсоий қийноқлар остида қилмаган жиноятларига иқрор қилдириб узоқ йилларга қамоққа ташламоқда.

 Ўзбекистон махсускучларини Россия, Қирғизистон, Қозоғистон ва бошқа давлатларда ҳудди ўз уйларида юргандек бемалол, ҳеч қандай тўсиқларсиз изғиб юришини ҳамда Каримов учун “хавфли” бўлган “жиноятчиларни ўғирлаб, ҳар қандай чегара назоратини четлаб ўтиб Ўзбекистонга келтириши ҳам айнан шу  ташкилотга аъзолиги “шарофати”дан бўлмоқда.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here