Мақсади Асаднинг ўрнига ўтириш

558
0

getimage1Жарба Америка розилигини бизнинг қонларимиз эвазига сотиб оляпти

Мақсади Асаднинг ўрнига ўтириш

Сурия мухолиф коалицияси раиси Аҳмад Жарба АҚШга қилган сафари чоғида «Арабия» телеканалига берган интервьюсида режим билан Сурия тупроғини босиб олган экстремистик кучлардан сўнг учинчи йўл мухолифат эканини таъкидлади. У ушбу учинчи танловни рўёбга чиқариш учун мухолифат билан АҚШ ўртасида стратегик алоқалар ўрнатишга чақириб ўз коалициясини демократияга ишонувчи мўътадил кучлар, дея баҳолади. Шунингдек, Жарба у билан Америка ташқи ишлар вазири Жон Керри ўртасида мустаҳкам алоқа мавжудлигини урғулади, сўнг унинг қўлида Обамага аталган бир рўйхат бўлиб, унда коалицияни қўллаб-қувватлайдиган ва Сурияга демократик ечим берилишига рози бўладиган мўътадил ҳарбий бўлинмалар қайд этилганини очиқлади.

Эй муборак Шомда бегуноҳ кишилар қонлари дарё қилиб оқизилаётган қўзғолон сафидаги мусулмонлар!

Бугун Сурия ичкарисида қатли ом қилиш ва харобазорга айлантириш режаси ҳамон давом этаётган бир пайтда, Сурия коалицияси раиси америкалик хўжайини олдига шошяпти ва ундан ёрдам қўлини чўзишни илтимос қилиб, жаллоддан кўмак талаб қиляпти. Башарнинг қирғин қилишига,мусулмонларни қирғин қилиш давом этиши учун дунёнинг ҳар тарафидан қирғин қуролларининг кириб келишига Америка идорасининг жим қараб туришидан кўз юммоқда. Кошки бу Жарба Американинг мусулмонларга қарши бундай қилмишларидан кўз юмиш билан кифояланса эди, бу ҳам етмагандек, у америкалик хўжайини олдига учиб бориб, унга рўйхат тақдим этди, рўйхатда эса исломий лойиҳа эгаларини экстремист деб, демократик илмоний лойиҳа эгаларини мўътадил, дея эътироф этган. Гўё у хўжайинларига «сизнинг куфр демократиянгизни инкор этган ва исломий Халифалик давлатини қурмоқчи бўлаётган холис мусулмон даъватчилар мана шулар», демоқчи.

Шомдаги ушбу фош этувчи қўзғолон унга хиёнат қилаётган ва аҳли қонини сотаётган кимсаларни биттасини ҳам қолдирмай бутун халойиқ олдида фош этмоқда, уларни улоқтириб, чиқиндига чиқармоқда. Чунки бу қўзғолон холис ростгўй зотлардан бошқаларга рози бўлмаяпти. Бу зотлар эса Умматни озод этишга фаолият қилмоқдалар, Умматга – фақат Роббинг йўлига эргаш, еру кўк аҳолисини рози қиладиган тўғри йўлни тутувчи Халифалик орқали Аллоҳнинг бошқарувини ер юзига жорий қил, дея насиҳат қилмоқдалар.

Айтинг – (сизлар) амални қилинг, бас, Аллоҳ, Росули ва мўминлар бу амалларингизни кўриб туради ва яқинда ғайбу шаҳодатни билувчи зотга қайтариласиз, (ўшанда) У зот сизга қилиб ўтган амалларингиз хабарини беради»                                                                  [Тавба 105]

Муҳандис Ҳишом Бобо

Ҳизб ут-Таҳрир-Сурия вилояти

матбуот бўлимининг раиси

Суриядаги телефон рақами: +963956811947

Скайп телефони рақами: +35635500554

Skype: TahrirSyria

Электрон почта: media@tahrir-syria.info

Сурия вилояти расмий сайти: www.tahrir-syria.info

Фейсбук: www.facebook.com/HishamAlBabaHT

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here