Эй Кинона аҳли! Қутулишингиз Ислом лойиҳасини қабул қилиш ҳамда Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифаликни барпо этишдадир

59
0

Матбуот баёноти

Эй Кинона аҳли! Қутулишингиз Ислом лойиҳасини қабул қилиш ҳамда Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифаликни барпо этишдадир

Режимнинг Кинона аҳлининг оддий эҳтиёжларини ҳам қондиролмаслиги фош бўлиб, одамларни ўзи сабаб бўлган иқтисодий, сиёсий, ижтимоий ва бошқа кризислардан қутқаришда муваффақиятсизликка юз тутгани кўринди… Мана шундай бир манзарада норозилик намойишларига чақириқлар кучайиб бораётган экан, биз Ҳизб ут-Таҳрир – Миср вилояти аъзолари одамларга йўл кўрсатишимиз лозим. Қўзғолонлари қандай бўлади, нималар қилмоқ керак ва қандай қўзғолон Роббиларини рози қилиб, истакларини қондиради, Ғарб ва малайларининг уни ўғирлашларидан қандай қилиб сақлаб қолади, шуларни ёритиб бермоғимиз лозим. Чунки етакчисиз бошланган ҳар қандай ҳаракат бировларнинг жиловлаб олишига ва адаштиришига маҳкумдир.

Муқобил лойиҳаси ва инсонлар муаммосини еча оладиган тузуми йўқ бўлган ҳар қандай намойиш ўғирланган ҳисобланади. У ҳали бошланиб-бошланмаёқ, муваффақиятсизлик тупигига киради ва олган «самара»си ўзига, динига ва Умматига душман бўлганларнинг ўқлари бўлади. Кимда-ким режимдаги башараларнинг ўзгаришига рози бўлса ва муаммо шахсларнинг коррупциясида, деб билиб, ўнлаб йиллардан бери бизни бошқараётган демократиядан яхшилик кутса, демак у ўзини ўзи алдаяпти, қуруқ ҳаёллар билан яшаяпти… Кўп ўтмай кўзини очиб қараса, келган янги башаралар биз учун аввалгилардан ҳам шафқатсиз ва золимлигига гувоҳ бўлади.

Одамларни ғазаблантирган ва шундай норозиликка олиб чиққан кризислар Сисий ва аъёнларининг коррупцияси оқибати эмас. Гарчи уларнинг коррупцияси очиқ бўлиб, шубҳасиз бўлса-да, бироқ сабабчи бошимизда ҳукм сураётган демократиядир. Шу демократия ўзининг манфаатпарастлиги ва тўймаслиги билан ҳукмдорга эрк берди… У ушбу эркинликдан фойдаланиб, одамлар устидан зулм қилишига ва Ғарбдаги кофир хўжайинларининг юрт бойликларини талон-торож қилишига қулайлик яратувчи қонунлар ишлаб чиқди.

Демак, намойишдаги талаб энг биринчи мана шу демократик режимни аппаратларию башаралари билан қўшиб ағдариш бўлмоғи даркор. Яъни шахсларни ўзгартирилишини эмас, балки демократиянинг барча қонун ва манбалари билан ҳамда Ғарбга, унинг ташкилотларига, шартномаларию халқаро қонунларига қарамлик каби шу демократия оқибатида келиб чиқаётган нарсалар билан қўшиб йўқ қилиниши талаб қилинмоғи даркор. Шунингдек, демократик тузум ўрнига адолатни кафолатлайдиган, Миср ва унинг аҳлини кризислардан қутқариб, ривожлантира оладиган муқобил тузумни тақдим этиш керак.

Тузум адолатининг кафолати унинг ўзидаги одилликдан келиб чиқади. Яъни унинг қонунларини инсонлар манипуляция қилишга ҳам, уларни ўзгартиришга ҳам, ўз истакларига мостлаштиришга ҳам қодир бўлолмайдиган даражада одил тузум бўлиши керак, шундагина унинг адолати кафолатланади. Бу эса буюк Исломдан бошқа тузумда йўқ. Чунки Ислом Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таолодан ваҳийдир. Шу боис, Ислом ушбу тузум раҳбарларининг одил бўлишини кафолатлайди. Шунинг учун қўзғолон режимнинг ағдарилишини ва унинг харобалари узра Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифалик давлати барпо этилишини талаб қилмоғи даркор. Чунки ушбу давлатгина Миср ва унинг аҳлини тараққий топтиришга қодирдир.

Эй Кинона аҳли!

Шуни билингки, ҳар қандай намойиш ҳаракати ўз олдига агар режимни илдизи билан қўпориб ташлашни, унинг раҳбарларини ишдан олиб, Миср ва унинг аҳлига қарши жиноятлари учун улардан ҳисоб сўрашни, сўнг шариатни татбиқ қиладиган ва Ғарбга бўлган турли сурат ва шаклдаги тобеликка якун ясайдиган Ислом давлати барпо этишни мақсад қилмаган бўлса, уни Ғарбга малай ҳар қандай кимсалар жиловлаб олиши муқаррардир. Ғарб янги тузумни яна мана шу кимсалар нусха-қолипида ясайверади ва Мисрни ҳам, унинг аҳли амалга ошираётган намойишларни ҳам қайта нолга олиб бориб қўяверади.

Эй Кинона армиясидаги холис инсонлар!

Халқ бу режимдан бутунлай зада бўлиб, дунёнинг нариги чеккасидагилар ҳам эшитадиган даражада ундан дод дея нола қилганларидан сўнг, энди бугун умид кўзларини сизга тикадиган ва сиздан нусрат сўрайдиган бўлиб қолди. Орангиздан Росулуллоҳ ﷺнинг ансорлари каби ёрдам берувчиларни қидирмоқда. Бу жинояткор малай режимларнинг ҳар биридан юзини буриб, Аллоҳ, Росули ва динига юзланиб, Уммати томонга ўтмоқда. Умматнинг Исломни татбиқ қилишга ҳаракат қилаётган холис фарзандларига нусрат берувчиларни қидирмоқда. Бас, айтингчи, Исломга сиз нусрат бермасангиз ким беради?! Сиз буюк фотиҳлар набираларидан бошқа ким ёрдам беради?! Мана, орқангизда ўз аҳлини ҳаргиз алдамайдиган Ҳизб ут-Таҳрир фаолият қиляпти, келинг, бу режимни ағдариб, Ҳизбга нусрат беринг. Зеро, Ҳизб Росулуллоҳ ﷺ башорат берган Халифаликни барпо этиш орқали Аллоҳ нозил қилган аҳкомлар билан ҳукм юритиш учун барча керакли нарсаларни тайёрлаб қўйди. Шоядки, Аллоҳ барчамиздан рози бўлиб, Кинона осмонидаги, бутун инсоният бошидаги қора булутлар тарқалсин. Шубҳасиз, Исломга нусрат беришнинг мукофоти кенглиги еру осмончалик жаннатдир. Биз Аллоҳ Субҳанаҳудан ушбу ансорлар ва жаннат аҳли сизлар бўлишингизни, сизнинг қўлингиз билан Ислом ва мусулмонларни азиз қилишини сўраб қоламиз. Аллоҳ Таоло бундай деди:

﴿وَالَّذِينَ آمَنُواْ وَهَاجَرُواْ وَجَاهَدُواْ فِي سَبِيلِ اللَّهِ وَالَّذِينَ آوَواْ وَّنَصَرُواْ أُولَـئِكَ هُمُ الْمُؤْمِنُونَ حَقّاً لَّهُم مَّغْفِرَةٌ وَرِزْقٌ كَرِيمٌ

«Иймон келтирган, ҳижрат қилган ва Аллоҳ йўлида курашган зотлар ва (муҳожирларга) уй-жой бериб, ёрдам қилган зотлар (ансорлар) — ана ўшалар ҳақиқий мўминлар бўлиб, улар учун мағфират ва улуғ ризқ бор»                                                                                   [Аъроф 74]

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Миср вилоятидаги

матбуот бўлими

 

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here