Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев 17 май куни давлат сафари билан Хитой халқ республикасига жўнаб кетди.
18 май куни Хитойнинг Шанхай шаҳрида президент Атамбаев ва Хитой халқ республикасининг раиси Си Цзинпин ўртасида расмий учрашуви бўлиб ўтади. Шундан сўнг кенгайтирилган тартибда учрашув ҳамда иккитомонлама ҳужжатларни имзолаш маросими бўлиб ўтади.
Бундан ташқари Алмазбек Атамбаев 20-21 май кунлари Шанхайда бўлиб ўтадиган Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгашнинг навбатдаги тўртинчи саммитида иштирок этади. Президент аппаратининг ташқи сиёсатлар бўлими бошлиғи Сапар Исақовнинг хабар қилишига кўра, Алмазбек Атамбаев мазкур саммитда давлат чегаралари хавфсизлиги масаласини кўтаради.
Саммитда шунингдек, Хитой, Афғонистон, Эрон, Қозоғистон, Монголия, Покистон, Россия, Тожикистон, Туркия, Ўзбекистон давлат раҳбарлари ҳамда Исроил, Ироқ, Вьетнам, Миср, Таиланд, БАА, Корея, Ҳиндистон, Малайзия, Фаластин ва Иордания давлатларидан вакиллар иштирок этишади.
Туркистон:
Қирғизистонга айнан, қўшни давлатлар билан ўрталарида, чегара муаммолари уюштириш орқали босим берила бошланди. Атамбаев бу ишларда Россиянинг қўли, камида роли борлигини билади. Қирғиз давлатининг муаммоси, унинг қўшни давлатлар билан ўртада талабга жавоб бера оладиган чегара тизимларининг мавжуд эмаслигида. ОДКБдан умид қилган эди,унинг бошчиси Н Бардюжа Тожикистон билан Қирғизистон хар иккиси уюшмага аъзо эканликлари сабаб, аралашишдан тийилишини маълум қилди. Газпром билан имзоланган шартнома хам Россия томонидан тубдан бузулди. Россиянинг бу беъписант харакатлари, Атамбаевни ўз халқи олдида ўта ноқулай ахволга солиб қўйди. Аввалида Атамбаев Путинга қаттиқ ишониб, унга мехр қўйиб муомила қилаётган эди. Энди фақат қўрқув ва босим остида харакатланмоқда. У хатто қандайдир тоғ чўққиларига Путиннинг номини қўйиш кераклигини илгари сураётган эди. Хозирда у Путиннинг хақиқий башарасини кўра олган бўлса ажаб эмас. Шанхайдаги учрашувлар, Россияга бир томонлама суяниб олиб иш юритиш сиёсатини ўзгартириш мумкинчиликларини излаш асосида боради. Атамбаев Акаевнинг олиб борган сиёсатини хавас қила бошлаган бўлса керак. Лекин бир неча давлат тўнкаришлар, Қирғизистонни илгариги холатидан анча заифлаштирган. Қирғизистон хозир катта давлатлар орасида унчалик ахамиятга эга эмас. Россия эса Қирғизистонни хар томонлама ўзига қарам қилиб бўлди. Энди Атамбаев бу системани мусулмонлар ағдариб, янгисини шакллантириб бермагунча хомтама бўлишига хожат йўқ.