Украина ҳарбий дастак талаб қилмоқда

507
0

86456Украина президенти Александр Турчинов  Канада давлатини Украинанинг стротегик ҳамкори деган эътиборда Канада бош вазири Стивен Харпердан ҳарбий дастак талаб қилди.

Оммавий ахборот воситалари тарқатган хабарга кўра Александр Турчинов Украина пойтахти Киевда Стивен Харпердан ҳарбий ёрдам сўраган.

 “Давлатимиз нафақат маънавий ёрдам, балки, стротегик ҳамкорларимиз тарафидан ҳамда ерларимиз яхлитлигини ва ҳокимиятимизни кафолатлаган давлатлар тарафидан кўрсатиладиган ҳарбий техникавий дастакка ҳам мухтождир”, деган Турчинов Харпер билан учрашуви чоғида.

Айни пайтда Оқ уй Россияни дарҳол Украинанинг янги ҳукумати билан музокара бошлашга чақирмоқда. АҚШ миллий хавфсизлик мажлиси номидан гапирувчи шахс Лаура Лукас Магнуссонга кўра, Украина ҳарбийларига етаётган инсоний талофат учун Россия армияси жавобгардир.

Британия ташқи ишлар вазири Уильям Хейг эса Россияни бузғунчиликда айблар экан, Британия ва унинг иттифоқдошлари Россияга қўлланиладиган доимий эмбарго ҳақида ўйлаб кўришлари лозимлигини таъкидлади. Унга кўра, бу алоқалар охирги 20 йил ичида қабул қилинган қарорлардан фарқ қилиши лозим.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here