Уммат фарзандларини қамоққа олиш, уларни қийноққа солиш ва уларнинг устидан шафқатсиз ҳукмлар чиқариш… сизлар башорат қилган нарсалар шумиди?!
2014 йил 9 март якшанба куни Британияда чиқадиган «Телеграф» рўзномаси Миср қамоқхоналаридан яширин йўллар билан чиқарилган видеолавҳаларни намойиш қилди. Рўзноманинг баҳолашича, бу видеолавҳалар қамоқхоналардаги аянчли аҳволни фош этади ҳамда маҳбусларнинг қамоқхоналар ичкарисида турли услуб ва воситалар билан систематик равишда қийноқларга солинаётганини фош қилади. Маҳбусларнинг қайғули кўрсатмаларини эшитган одам бу давлат яна полиция бошқарувига қайтганини тўлиқ англаб етади. Чунки маҳбусларни қамоққа олишда прокурор санкцияси бўлмаган, улар тергов қилинмаган, тинтув пайтида хонадон дахлсизлигига риоя қилинмаган, айблов ҳужжати олдинданоқ ёзиб тайёрлаб қўйилган. Бир маҳбуснинг гувоҳлик беришича, олдиндан тайёрлаб қўйилган айблов ҳужжатига қўл қўйиши учун уни қийноққа солишган ва онасини олиб келишиб унинг кўз ўнгида онасини зўрлаймиз деб таҳдид қилишган.
«Вики қўзғолон» сайтида айтилишича, Мисрда сўнгги етти ой ичида 21317 нафар шахс қўлга олинган. Улардан 16378 нафари сиёсий ҳодисалар пайтида қўлга олинган, 1431 нафари ўтиш тақиқланган жойларни бузиб ўтгани учун қамоққа олинган, 89 нафарига террористик амалиётларга аралашганлик, 80 нафарига эса тоифачилик зўравонлигига қўл урганлик айбловлари қўйилган. Атига 740 нафаригина ҳибсда ушлаб турилиб, ҳарбий трибуналга ўтказилган.
Афтидан, вақтинчалик президент вазифасини ўтовчи Адли Мансурнинг асоссиз қамоққа олиш ҳолатлари бўйича – хусусан, университет талабалари устидан – қайта тергов иши очиб, қонунда кўрсатилган бирор жиноят ёки хатти-ҳаракат содир этганлиги исботланмаган шахсларни озод қилиш тўғрисида бош прокурорга қилган талаблари кўзбўямачиликдан ўзга нарса эмасга ўхшайди. Ҳатто у ҳақиқатдан ҳам шундай талаб қилган бўлиб, талаби қондирилган бўлган тақдирда ҳам, бу жуда чекланган ҳолатларда ва жуда оз маҳбусларга нисбатан қўлланган. Шунингдек, прокурор ҳам маҳбуслардан қаттиқ қийноқлар қўлланилаётгани билан боғлиқ ўзига келаётган шикоят ва аризаларга қиё ҳам боқмаётган кўринади. Бу эса юртдаги режимнинг ушбу маҳбуслар ҳурмати ва ҳақ-ҳуқуқларини қанчалик даражада таҳқирлаётганини кўрсатиб турибди.
Ўтган феврал ойининг 25-сида Искандариядаги учта маҳкама президент Муҳаммад Мурсийнинг ағдарилишига олиб келган ҳарбий тўнтаришда иштирок этишдан бош тортган 200 нафардан зиёд шахсни умумий 945 йилгача бўлган қамоқ муддатларига ҳукм қилган эди. Ўша куннинг эртасига Қоҳира шимолидаги жиноятлар маҳкамаси Сувайшлик 26 нафар айбланувчини ўлим жазоси қўллашга дастак ясаш мақсадида уларнинг ишини муфтийга ўтказди. Бундан олдин уларга сиртдан «шахслар эркинлигига адоват қилиш, ватан бирлигига ва Сувайш канали кемачилиги тинчлигига зарар етказиш мақсад қилинган террорчилик жамоаларини тузиш ва уларни бошқариш жинояти» айблови қўйилган эди.
Шу кунларда Мисрдаги қайғули воқелик мана шу. Уммат фарзандларига қарши қамоққа олиш, қийноқлар қўллаш ва шафқатсиз ҳукмлар чиқариш. Бугунги режим ваъда қилаётган нарсалар наҳот шу бўлса?! Режим тепасида турганларнинг ўзлари Уммат фарзандларидан катта қисмига душманлик қилаётган бўлсаю, қандай қилиб уларнинг юртга барқарорлик олиб келишларини тасаввур қилиб бўлади. Ахир бу кимсаларнинг ҳам бу Ислом Уммати эканини, у Исломдан бошқа альтернативга рози бўлмаслигини, уни қамоқхоналар, қийноқлар, ҳатто қатллар ҳам қўрқитолмаслигини, Халифалик давлати соясида Ислом билан ҳукм юритиш уларнинг тақдирий масалалари бўлиб, буни ҳаёт-момот масаласи сифатида ҳал қилишларини тушунишадиган пайт келмадимикин!! Бу режим босаётган қадамларини обдан ўйлаб кўрганда эди, унинг олдида Уммат томонга ўтишдан ва тўғри йўлдан борувчи иккинчи Халифалик давлатида Аллоҳнинг шариатини ҳакам қилишдан ўзга танлов қолмаганини англаб етган бўларди. Зотан, ушбу давлатнинг барпо бўлиш замони келиб, ўз соясини таратмоқда, у барпо бўлган кунда эса унинг ҳукмронлигидан ҳокимлару маҳкумлар, мусулмонлару ғайримусулмонлар барчалари шодланажаклар.
«Эй мўминлар, Аллоҳ ва Росули сизни абадий ҳаёт берадиган нарсага даъват қилган пайтда уни қабул қилинг ва билингки, шубҳасиз, Аллоҳ ҳар бир киши билан унинг қалби ўртасини эгаллаб туради ва шубҳасиз, Унинг ҳузурига тўпланасиз» [Анфол 24]
Шариф Зойид
Ҳизбут Таҳрирнинг
Мисрдаги матбуот бўлими раиси
Адрес: Жало кўчаси 31 – Қоҳира
Телефон: 01015119857 – 0227738076
Электрон почта: hizb.ut.tahrir.eg@gmail.com