Путин Қримда ҳукумат органларини ташкил этиш вақтини белгилаб берди

520
0

1262-390x290

Россия президенти Владимир Путин 29 мартга қадар Қрим ва Севастополда РФ ҳукуматининг маҳаллий ижорчи ва бошқа маъмурий органларини ташкил этиш вазифасини топширди.

Топшириқни бажариш масъулияти, Бош вазир Дмитрий Медведев, Мудофаа вазири Сергей Шойгу, Ички ишлар вазири Владимир Колокольцев ва ФХХ директори Александр Бортниковлар зиммасига юклатилди.

Федерация кенгаши 21март куни Қримни Россия таркибига қўшилиши тўғрисидаги келишувни ратификация қилган эди. 18 март куни Россия президенти Владимир Путин ва Қрим ҳукумат вакиллари мазкур келишувни имзолашган эди. Орадан икки кун ўтиб, 20 март куни Давлат Думаси 443 овоз билан бу келишувни маъқуллади.

АҚШ ва бошқа кўплаб Ғарб давлатлари Россияни Қримга нисбатан тажоввузини аннекция ва Украина ҳудудий яхлитлигини бузиш дея бахолашди. АҚШ ҳукумат мазкур ходисага алоқадор деб ҳисоблашган бир қанча рус амалдорларига нисбатан санкциялар жорий этишди.

Россия президенти Путиннинг юқоридаги топшириғи ортидан, Буюк Британия Ташқи ишлар вазири Уильям Хейг ўз мамлакати ҳукуматини ва иттифоқдош давлатларни Россияни айрим халқаро ташкилотлардан чиқариб юборишга чақирди.

Хейгнинг сўзларига кўра, Россия Қримни ўзига қўшиб олганидан сўнг Буюк Британия ва унинг иттифоқдошлари Россия билан “янги шериклик” алоқаларини тиклашлари шарт.

“Бундай алоқалар, Россияни айрим халқаро ташкилотлар таркибидан чиқариб юбориш, Европанинг қолган ҳудудларида таъсир кўламини чеклаш учун ҳарбий ҳамкорлик ва қурол-яроқ савдосида узоқ муддатли чекловлар жорий этишни ўз ичига олган бўлиши зарур”, – деди Хейгал

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here