Лавров билан Фабиус Украина ва Қримдаги вазият хусусида гаплашиб олишди.

483
0

1262-390x290

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров франциялик ҳамкасби Лоран Фабиус билан телефон орқали Украина ва Қрим автаном республикасидаги вазият хусусида гаплашиб олишди. Россия ташқи ишлар вазирлиги Фабиуснинг Лавровга қўнғироқ қилганлигини айтиб, сўзлашув Франция ташаббуси билан амалга ошганлигини билдирди.

Кеча Франция ҳукумати – агар Москва Қрим борасида ҳозирги позициясида қаттиқ туриб олса – ўтган ҳафтада бошлаган Россияга нисбатан иқтисодий санкция жорий қилиш масаласини яна бир кўтарган эди.

Ғарб давлатлари Москвадан Киев билан музокаралар столига ўтиришни талаб қилмоқда. Москва эса Украина янги ҳукуматини ноқонуний деб тан олмаслигини айтмоқда. Москвага кўра, янги ҳукумат Януковични куч билан тахтдан қулатиб, конституцияга зид равишда  ҳокимиятни эгаллаб олган.

АҚШ давлат котиби Жон Керри Россияга нисбатан санкция жорий қилишга Американинг рағбати йўқлигини билдирди. Керрининг таъкидлашича, Ғарб давлатлари ва Қўшма Штатлар Украина масаласида Россияга санкция жорий қилиш эҳтимоли Сурия ва Эрон масаласига салбий таъсир қилиши мумкин.

“Биз Россияга санкция жорий қилиш бирор кишига фойда келтиради, деб ўйламаймиз”, деди АҚШ давлат котиби.

Россия масъуллари ҳам бу санкция уни қўлламоқчи бўлганларнинг ўзига зарар келтиришини ва Москва ҳам бунга керакли жавоб қайтаришини айтиб, бир неча бор таҳдидли баёнотлар беришди.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here