Хавфсиз бошпана ёки мустамлакага айлантириш ва салбчиларга нафрат

476
0

загруженное4

“aljazeera.net” нашри 14 феврал куни, “Франция президенти Франсуа Олланд БМТ бош котиб Пан Ги Мундан Марказий Африка республикасига “мовий каскалар” жўнатишини тезлаштиришни сўраётган бир вақтда, Европа иттифоқи Марказий Африка республикаси (МАР)га жўнатишни режалаштираётган қуролли кучлар қўмондонига Банги шаҳрида хавфсиз ҳудуд барпо этиш мажбурияти юклатилган”ини хабар қилди.

ЕИ МАРга жўнатишни режалаштираётган Франция чекланган ҳарбий контингентининг командири Филипп Понте, ҳарбий контингент 500 ҳарбийдан иборат бўлади ва тўлиқ ҳарбий тайёргарлик билан хавфсизлик соҳасида кўмак кўрсатиш учун ярим йил муддатга жойлаштирилади, деди.

У, “қуролли кучлар қисқа вақт ичида аниқ натижаларга эришиши зарурлиги ва мақсад одамлар ўзларини бехавотир ҳис этишлари учун минтақада хавфсиз ҳудуд борпо этиш” эканлигига ишора қилиб ўтди.

Франция Мудофаа вазири Жан-Ив Ле Дриан, МАРдаги француз ҳарбий контингенти лагерига назорат сафарини уюштирган вақтида, ҳарбий аралашувлар зарурлигини таъкидлаб, “Африкада хавфсизликни таъминлаш бу – Францияда хавфсизликни таъминлаш”, эканлиги тўғрисида айтиб ўтган эди.

Дарҳақиқат, Франциянинг МАРда бўлишлиги ҳолисона туриш ҳисобланмайди. Бу ҳақида мамлакатнинг собиқ президенти Мишел Жотодия вакили Иброҳим Усмон ҳам айтиб ўтди. “Мусулмонлар Францияни мамлакатда бўлишини хоҳлашмайди. Мамлакат иқтисодининг 80 фоизини олтин ва олмос савдоси ташкил этади. Уран қазиб олинадиган конлар ва нефт қудуқлари устидан назорат ва кузатувни ўрнатиш учун Франция бу ерда турибди”, деган ва қўшимча қилиб “Франция матбуоти босқинчилик ва қирғинни ҳақиқий ҳолатини ёритмаяпти. Иккинчи муҳум муаммо бу – аралаш никоҳ воситасида мусулмонларни христианлаштириш, бундайларни сони ошиб бормоқда”, – деди.

Ҳатто “Amnesty International” ташкилоти халқаро тинчликпарвар кучларни Марказий Африкада этник тозалашларни олдини олишда ожизлик қилаётганликда айблади. Шунингдек Марказий Африка мусулмонлари ҳам ўз мамлакатларида Франция ролини англаб етишди ва француз қўшинини христиан кўнгиллилари билан ҳамкорликда айблашди. Франция аскарлари томонидан уч нафар кўнгилли мусулмон ўлдирилганидан сўнг, Банги кўчаларига минглаб намойишчилар чиқишди.

Мамлакатнинг улкан бойликларига эга бўлиш учун мамлакатни мусулмонлардан тозалашда, қирғин қилиш ва чиқариб юборишда ҳамда салбчилик юришларини ниҳоясига етказиш мақсадида мусулмонларга нисбатан нафрат пайдо қилиб, уларни қатл қилиш ва кўчириб юборишдаги Франциянинг мустамлакачилик роли кундан-кунга ойдин бўлиб бормоқда. Шубҳасиз “хавфсизлик”ка (!) ишонч ҳосил қилиш учун эълон қилинган ярим йил мамлакатни мусулмонлардан тозалаш учун тўлиқ етарли. Бу вақт мобайнида эса француз аскарлари бурни остида ҳаракат қилаётган христиан кўнгиллилари қўли билан қирғин давом эттирилади ва мусулмонлар мамлакатни тарк этишга мажбур қилинади.

Ахир мусулмонлар фожеаси Мўътасимдек солиҳ қўмондон қалбида чуқур жароҳат қолдирмасмиди? У ер юзининг барча жойларида зулмланган мусулмонларга ёрдам бериш учун оёққа турар эди. Бунинг мукофоти бу дунёда шараф ва Оҳират кунида Жаннатдир. Аллоҳнинг розилиги эса ҳамма нарсадан олийдир.

Аллоҳнинг пайғамбари Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам:

إنَّما الإمام جُنَّةٌ، يُقاتَل من ورائه ويُتَّقَى به

Имом қалқондир, унинг ортида туриб жанг қилинади ва у билан ҳимояланилади”, деганлар.   (Бухорий, Муслим, Насоий ва Аҳмад ривояти).

 Эй, Аллоҳим! Пайғамбарлик минҳожи аслсидаги иккинчи Халифалик давлатини барпо бўлишин тезлатгин!

Эй, Аллоҳим! У билан Ислом ва унинг дўстларини қувватла, кофирлар ва уларнинг одамларини хор қил.

 Абу Ҳамза

1 COMMENT

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here