“Ким Менинг эслатмамдан юз ўгирса, унинг учун танг – бахтсиз ҳаёт бўлур”

709
0

ф

Татаристонда мусулмонларга нисбатан зулм ортиб борар экан, дунёнинг турли жойларида, жумладан Иорданияда ҳам холис муслим ва муслималар тарафидан норозилик компанияси давом этмоқда.

Қўлларида Татаристондаги мусулмонлар билан ҳамдард эканликларини ифодаловчи шиорлар ёзилган лозунглар кўтариб олган Муслима опа-сингилларимиз Иорданиядаги катта масжид олдида намойиш ўтказишди.

Муслималар “Ким Менинг эслатмамдан юз ўгирса, унинг учун танг – бахтсиз ҳаёт бўлур”, номли норозилик намойиши чоғида ҳаётдаги барча муаммолар ва қийинчиликларнинг бирдан-бир сабаби Аллоҳнинг ҳукмларини ҳаётда ижро қилинмаётганлиги эканлигини таъкидлар экан,

وَمَنْ أَعْرَضَ عَنْ ذِكْرِي فَإِنَّ لَهُ مَعِيشَةً ضَنكًا

“Ким Менинг эслатмамдан юз ўгирса, бас, албатта унинг учун танг – бахтсиз ҳаёт бўлур”, (Тоҳа 124) оятини одамларнинг эсига солишга ҳаракат қилишди. Бу ҳақида битилган махсус рисолани ўтган-қайтганларга улашган Муслималар Халифалик давлатини тиклаш ҳар бир мусулмон эркак ва аёлга фарз эканлигини йиғилганларга етказишди.

Шунингдек, Иорданиядаги Ҳизбут Таҳрир аъзолари Иордания-Россия дўстлик жамиятининг раҳбари доктор Исо ал-Дибаҳ ва Иордания-Россия маданият марказининг бош мудири доктор Вадим Засковни зиёрат қилди.

Зиёрат чоғида Ҳизб йигитлари бу икки ҳайъатга Россия ҳукумати тарафидан Татаристон ва Россиядаги мусулмонларга нисбатан қўлланилаётган жиноятлар, адоват ва нафрат билан қилинаётган муомалалар ёритилган баёнотни топширди.

1 COMMENT

  1. Бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам йиғладилар. Буни кўрган саҳобалар: “Сизни нима йиғлатди, эй Аллоҳнинг Расули?” деб сўрашди. У зот: “Бирордарларимни соғиндим” дедилар. Бу гапни эшитган саҳобалар: “Эй Аллоҳнинг Расули, биз сизнинг биродарларингиз эмасмизми?” дея ҳайрон бўлишди. Шунда Набий алайҳиссалом: “Йўқ. Сизлар саҳобаларимсизлар. Биродарларим эса, мендан кейин келиб, мени кўрмай, менга иймон келтирган кишилардир” деб жавоб бердилар. Эй Аллоҳ, бизларни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам соғинган кишилар қаторида қил!

  2. О МУСУЛЬМАНЕ встаньте на зашиту ИСЛАМА и МУСУЛЬМАН эти кафиры перешли границы до коких пор они нас будут угнетать мыже УММА ПРОРОКА МУХАММАДА С.А. В. самая лудшая УММА

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here