Москва Украина борасида хавотирда

512
0

загруженное

Россия ҳукумати Украина мухолифатини ҳукуматга нисбатан таҳдидлар ва ултиматумларни тўхтатиб музокара бошлашга чақирди. Россия ташқи ишлар вазирлиги бу борада Москванинг хавотирда эканлигини билдирди.

“Украина мухолифати таҳдидлардан узоқлашиб, мамлакатда юз берган инқироздан чиқишнинг қонуний йўлини топиш учун ҳукумат билан музокара олиб боришга бор кучини сарфлайди деган умиддамиз”, дейилади Россия ташқи ишлар вазирлиги тарқатган баёнотда.

Украина мухолифати 4 кунлик хасталикдан сўнг ишга қайтган Президент Януковичнинг истефосини талаб қилиб намойишни давом эттиришмоқда. Ҳозирги пайтда ўн минглаган намойишчилар пойтахт марказида ўз норозиликларини изҳор қилиб кўчаларни тарк этмаётгани айтилади.

Европа иттифоқи ва Қўшма штатлар эса ёрдам сифатида Украина давлатига катта қарз бериш устида изланиш олиб бораётганини маълум қилди. Европа иттифоқининг ташқи сиёсат бўйича масъуласи Кетрин Эштон “Украина сиёсий ва иқтисодий инқирозни бошидан кечирар экан, унга қандай ёрдам бериш борасида изланяпмиз”, дея билдирди.

Ғарб сиёсатчилари Украина кўрсатиладиган молиявий ёрдам у ердаги сиёсий ва иқтисодий инқироздан чиқишга олиб боришини айтаётган бўлса, АҚШ расмийлари эса кўрсатилаётган ёрдам эвазига “жиддий ислоҳотлар” ўтказишни шарт қилмоқда.

АҚШ бош котиби Жон Керри президент Виктор Януковични жиддий ислоҳот дастури билан чиқишга ундади. “Аксар украиналиклар хавфсиз ва эркин давлатда фаровон ҳаёт кечиришни истайди. Бу орзуга эришишда уларга мадад бера оладиган иттифоқчи танлаш учун кураш кетмоқда. Украина аҳли биладики, келажак фақат бир давлат билан ҳамкорликка таянмаслиги керак. АҚШ ва Европа бу курашда уларни қўллаб-қувватлайди”, – деди Жон Керри.

Охирги хабарларда айтилишича, президент Янукович мухолифатнинг “муддатидан олдин сайловлар ўтказиш” талабини қабул қилган. Президентнинг парламентдаги вакили Юрий Мирошниченко “CTV” каналига интервью бериб, агар ўлкадаги инқирозни ҳал қилишга демократик восита бўладиган бўлса, Президент Виктор Янукович муддатидан олдин президентлик ва парламент сайловини ўтказишга тайёр эканлигини билдирди.

Мирошниченко инқирозни ҳал қилиш учун куч ишлатиш режаси йўқлигини маълум қилар экан, Януковичнинг мустақиллик майдонига куч билан эгалик қилишга қодирлиги, аммо асло бундай қадам ташламаслигини қўшимча қилди.

1 COMMENT

  1. rossia va amerika ukraina ustida shahmat o’ynashyabdi bu ifloslarni deb hozir musulmonu kofir dahshatda yashayabdi bu razil davlatlar o’z manfaati yo’lida har ish qilishga tayyor odamni odam sifatida qaramaydi bular bularga lanat bo’lsin

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here