ЕХҲТ тожик чегарачиларини машқдан ўтказди

475
0

images (15)

  Тожикистон чегара қўшинлари бош бошқармасидаги тожик чегарачилари қишки шароитларда чегараларни қўриқлаш бўйича ЕХҲТнинг икки хафталик ўқув курсини тамомлашди. “ИА REGNUM” хабар қилишича, ўқув курси Тожикистондаги ЕХҲТ бюроси томонидан ташкиллаштирилган.

Ўқув курсини тожик-афғон чегарасида жойлашган чегара бўлинмаларидан 15 нафар зобитлар ўтади. Ўқув машғулотлари Душанбедан таҳминан 50 километр шимолда жойлашган, денгиз сатҳидан 2000 метрдан зиёд баланд бўлган Хўжа Обигарм тоғ ҳудудида бўлиб ўтди.

Тожикистондаги ЕХҲТ бюроси раҳбари элчи Маркус Мюллер шаҳодатномаларни топшириш маросимида, “Яқин йиллар мобайнида чегаралар хавфсизлиги биринчи даражали масала сифатида қолаверади. Шу муносабат билан юксак профессионал даражада бажариладиган қўриқлаш, чегараларни самарали бошқаришда ҳал қилувчи қисм ҳисобланади. ЕХҲТ бу йўналишда қўллаб-қувватлашни давом эттираверади”, – дея белгилаб ўтди.

 

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here