Дунёдаги уқубат қиёматда гуноҳга каффорат бўладими? деган саволга жавоб

539
0

images (35)

Ҳизб ут-Таҳрир амири олим, шайх Ато ибн Халил Абу Роштанинг Фейсбук саҳифасидаги зиёратчиларнинг берган саволларига жавобларидан

Сомиҳ Райҳон Абу Майсаранинг Дунёдаги уқубат қиёматда гуноҳга каффорат бўладими?

деган саволига жавоб

Савол:

Ассаламу алайкум, менинг икки саволим бор:

Маълумки, Исломда агар банда гуноҳ қилиб халифа унга ҳад, қасос ёки таъзир ижро қилса қиёмат куни ундан шу гуноҳнинг жазоси соқит бўлади (яъни шу гуноҳ учун жазоланмайди). Бу ерда савол қуйидагича:

Биз бугун зўравон илмоний бошқарувга бўйсунмоқдамиз ва куфр диёрида яшамоқдамиз. Агар банда бугунги кунда гуноҳ қилса вазъий қонундан келиб чиққан уқубат билан жазоланса – масалан одам ўлдиргани учун ўлдирилса ёки ўғирлик қилгани учун қамалса, ваҳоланки ўғирликнинг жазоси қўлни кесишдир – қиёмат куни ундан шу маъсиятнинг гуноҳи соқит бўладими? Аллоҳ сизни биздан ва мусулмонлардан барча яхшиликлар билан мукофотласин.

Жавоб:

Ва алайкум ассалом ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ

«Уқубат қиёмат куни гуноҳга каффорат бўладими?» деган саволнинг жавоби шуки, агар уқубат исломий давлат тарафидан, яъни вазъий қонунлар билан ҳукм юритадиган эмас, балки Аллоҳнинг шариати билан ҳукм юритадиган давлат тарафидан жорий қилинган уқубат булса гуноҳга каффорат бўлади. Бунинг тафсилоти қуйидагича:

–     Муслим Убода ибн Сомитдан ривоят қилган ҳадисда айтади: Биз Росулуллоҳ A билан бир мажлисда бирга эдик. Шунда Росулуллоҳ A:

«تُبَايِعُونِي عَلَى أَنْ لَا تُشْرِكُوا بِاللَّهِ شَيْئًا، وَلَا تَزْنُوا، وَلَا تَسْرِقُوا، وَلَا تَقْتُلُوا النَّفْسَ الَّتِي حَرَّمَ اللَّهُ إِلَّا بِالْحَقِّ، فَمَنْ وَفَى مِنْكُمْ فَأَجْرُهُ عَلَى اللَّهِ، وَمَنْ أَصَابَ شَيْئًا مِنْ ذَلِكَ فَعُوقِبَ بِهِ فَهُوَ كَفَّارَةٌ لَهُ، وَمَنْ أَصَابَ شَيْئًا مِنْ ذَلِكَ فَسَتَرَهُ اللَّهُ عَلَيْهِ، فَأَمْرُهُ إِلَى اللَّهِ، إِنْ شَاءَ عَفَا عَنْهُ، وَإِنْ شَاءَ عَذَّبَهُ»

«Сизлар менга Аллоҳга ширк келтирмаслик, зино қилмаслик, ўғирлик қилмаслик ва Аллоҳ (ўлдиришни) ҳаром қилган жонни фақат ҳаққи билангина ўлдиришга байъат беринглар. Сизлардан ким байъатига вафо қилса унинг ажри Аллоҳнинг зиммасидадир. Ким шу ишлардан бирортасини қилиб, қилмишига жазо олган бўлса, жазоси у учун каффорат бўлади. Ким бу ишлардан бирортасини қилсаю Аллоҳ уни яширган бўлса, унинг иши Аллоҳга ҳавола, агар ҳоҳласа кечиради, ҳоҳласа азоблайди». Ҳадис ким дунёда жазо олган бўлса жазоси қиёмат куни у учун каффорат бўлишини баён қиляпти. Шунинг учун у ушбу гуноҳига охиратда жазоланмайди. Шунингдек бу ҳадисдан очиқ кўриниб турибдики, гуноҳга каффорат бўладиган жазо Ислом билан ҳукм юритиши учун халифага байъат берилган исломий давлат тарафидан жорий қилинган жазодир. Чунки Росулуллоҳ Aнинг ҳадиси:

«تُبَايِعُونِي… فَمَنْ وَفَى مِنْكُمْ فَأَجْرُهُ عَلَى اللهِ، وَمَنْ أَصَابَ شَيْئًا مِنْ ذَلِكَ فَعُوقِبَ بِهِ فَهُوَ كَفَّارَةٌ لَهُ»

«Сизлар менга… байъат беринглар. Сизлардан ким байъатига вафо қилса унинг ажри Аллоҳнинг зиммасидадир. Ким шу ишлардан бирортасини қилиб, қилмишига жазо олган бўлса, жазоси у учун каффорат бўлади» деган сўз билан бошланяпти. Гуноҳга каффорат бўладиган жазо байъатга боғлиқ. Байъат Ислом билан ҳукм юритадиган ҳокимга берилади. Шунга кўра охиратда гуноҳга каффорат бўладиган, шу дунёда берилган жазо Ислом билан ҳукм юритган давлат тарафидан жорий қилинган жазодир. Аллоҳ Ўзи билгувчидир.

Биродарингиз Ато ибн Халил Абу Рошта                                           21 робиул-аввал 1435ҳ

                                                                                                                       22 январ 2014м

1 COMMENT

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here