Тезкор-қидирув фаолиятининг ҳуқуқий асослари мустаҳкамланмоқда…ми?

637
0

images (3)

 Ўзбекистон президенти Каримов 2012 йил 25 декабр куни имзолаган ҳамда 12 ойдан сўнг кучга кириши мўлжалланган “Тезкор-қидирув фаолияти тўғрисида”ги қонун 2013 йил 25 декабрдан кучга кирди.

Кучга кирган янги қонунда, инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари, юридик ва жисмоний шахсларнинг мол-мулкини ҳимоя қилиш, шахс, жамият ва давлат манфаатлари хавфсизлигини таъминлаш соҳанинг асосий вазифаси этиб белгилангани иддао қилинади. Жиноятларнинг олдини олиш, шахс, жамият ва давлат хавфсизлигига таҳдид солаётган шахслар, ҳодисалар, ҳаракатлар ёки ҳаракатсизликлар ҳақида ахборот тўплаш ҳам мазкур қонун жумласига киради.

Тезкор-қидирув фаолиятининг асосий принциплари – қонунийлик, инсон ҳуқуқ ва қонуний манфаатларининг устуворлиги, ошкора ва ноошкора усуллар уйғунлигидан иборатлиги таъкидланади.

Қонуннинг 10-моддасига биноан тезкор-қидирув фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг, Миллий хавфсизлик хизматининг, Давлат божхона қўмитасининг, Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг органлари амалга оширади, деб белгилаб қўйилган.

Ёзишмалар, телефон орқали сўзлашувлар ва бошқа сўзлашувлар, почта жўнатмалари, телеграф хабарлари ҳамда алоқа тармоқлари орқали узатиладиган хабарлар сир сақланиши ҳуқуқини, шунингдек, уй-жой дахлсизлиги ҳуқуқини чекловчи тезкор-қидирув тадбирлари ўтказилишига прокурор санкцияси орқали йўл қўйилади.

Тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи органларнинг фуқаролар ҳаёти, соғлиғи, юридик ва жисмоний шахсларнинг мол-мулки ҳамда қонуний манфаатларини хавф остига қўядиган, шунингдек, инсон шаъни ва қадр-қимматини камситадиган ҳаракатлар (ҳаракатсизлик) содир этиши қонун асосида тақиқланади.

Бу меъёр Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари устуворлиги, унинг олий қадрият сифатида эъзозланиши алоҳида белгилаб ўтилди.

  Туркистон: Каримов бошчилигидаги Ўзбекистон ҳукумати яна бир қоғозда қолувчи янги “демократик” қонунни қабул қилди. Бу қонунлар ҳалқаро ҳамжамиятни кўзини бўяш учунгина қабул қилинади.

 Бундай қонунларни қабул қилиниши билан Ўзбекистонни АҚШ билан илиқлашиб бораётган муносабатларида Америка уни дастаклаши ва қўллаб-қувватлаши учун, халқаро инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи ташкилотлар “инсон ҳуқуқларига риоя қилмайдиган диктатор билан алоқа қиляпти” деб калтак қилмаслиги учунгина қабул қилинади холос.

 Ҳаётда эса бу қонунлар ҳеч қачон татбиқ этилмай қолаверади. Бугунги кундаги Ўзбекистон воқелиги шу вақтга қадар қабул қилинган барча “демократик” қонунларни бирортаси ҳам ижро этилмаётганига очиқ далилдир.

 Ўзбекистонда минглаб диний ва сиёсий ўзгача фикрловчи инсонларни турли хил айбловлар билан узоқ муддатга қамашлик ва белгиланган муддатлари тугагандан сўнг ҳам озодликка чиқариш ўрнига,” қамоқхона ички тартибини бузганлик” айби билан янги муддатлар қўшиб беришлик, юзлаб мусулмонларни тергов мобайнида ва озодликдан маҳрум этилгандан сўнг ҳам турли хил ғайриинсоний қийноқлар остида ўлдиришлик, қўшни ўлкаларга бир бурда нон топиш илинжида чиқиб кетганларни доимий қўрқув остида ушлаб туришлик учун у ёқларда ишлаб келганларни турли хил туҳматлар билан қамашлик ёки уларга қарши жиноий иш қўзғаб, қидирув эълон қилишлик, Россия, Қозоғистон ва бошқа давлатларда қочувда бўлганларга нисбатан суйиқасд уюштириш ёки ноқонуний ўғирлаб келишликлар  ҳам бу қабул қилинган қонунлар қанчалик татбиқ этилаётганлигини кўрсатиб турибди.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here