Сурия ҳукумати мухолафат билан ҳамкорлик қилишга тайёр

374
0

RUSSIA-SYRIA-LAVROV-MUALLEM

Сурия ҳукумати Ислом ва мусулмонларга қарши кураш олиб бориш учун мухолифат билан ҳамкорлик қилишга тайёр эканлигини билдирди. Бу ҳақида Сурия ташқи ишлар вазири Валид Муаллим бугун россиялик ҳамкасби Сергей Лавров билан Москвада учрашган пайтда маълум қилди.

Муаллим 22 январда белгиланган Женева-2 конференциясига иштирок этишга бўлган Асад режимининг позициясини билдирар экан, Сурия ҳукуматининг бирламчи вазифаси – унинг таъбири билан айтганда – “Терроризм”га қарши кураш бўлиб қолишини маълум қилди. У бу борада Сурия мухолафати билан ҳамкорлик қилишга тайёр эканлигини таъкидлади.

Ўз навбатида Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Суриялик ҳамкасби Валид Муаллим билан ўтказган муштарак матбуот анжуманида Сурия мухолафати, яъни Сурия миллий коалицияси Женева-2 конференциясига иштирок этишини очиқ айтмаётганлигидан ташвишда эканлигини билдирди. “Биз Сурия миллий коалицияси Женева-2 конференциясига иштирок этишини таъкидламаётганлигидан ташвишдамиз”, деди у.

Лавров бугун, яъни 17 январ куни Москвада Сурия давлат вакили Валид Муаллим билан сўзлашувни бошлашидаёқ Женева-2 конференциясига иштирок этишга қарши тўсиқлар ҳақида сўз бошлади. “Бу ерда тўсиқлар пайдо қилиш ва конференцияни йўққа чиқариш учун уринишлар бўлмоқда”, деди у сўз бошлар экан.

“Муҳими, бу босқичда фикрлар алмашишимиз ва Женева-2 конференциясига қарши  ҳаракатлар муваффақият қозонмаслиги учун бор кучимиз билан ҳаракат қилишимиз лозим. Бу эса сиёсий ирода, матонат ва куч қудрат талаб қилади. Умид қиламизки, Сурия ҳукумати айнан мана шу асосга таянади”, деди у сўзи давомида.

Туркистон: Бу миллий коалиция мухолифот бирлашмаси, асли мухолиф ёки инқилобий қувват бўлган эмас. Уларни Ғарб, Асад ўрнига ёки хозиргидек унинг ёнига кўмакчи бўлиб қолиши мумкунлиги умидида ташкил этган. Хозир дунё системаси Асад режимининг ғалаба қозониши мумкинлигидан, ёки ўзлари уюштирган мухолиф миллий коалициясининг хокимиятга калишидан умидларини узди. Улар макр қилишда Оллохга енгилганларини тан олиб, ўзларига тобеъ кучларнинг барчасини майдонга тортиб, очиқ курашга чиқишмоқчи. Чунки Асадни ташқи кучлар узоқ ушлаб тура олмайди. АҚШ буларни барчасини Сурияга олиб кириб, мужоҳидларга қарши қўйиб, худди Афғонистондаги Карзай сингари гражданлар урушини уюштириб, ўзлари фақат махфий ёки ошкора таъминот билан шуғулланишмоқчи.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here