Ташқи ишлар вазирлиги матбуот ҳизматининг хабар қилишича, 7-9 январ кунлари Қирғизстонга Саудия Арабистони ташқи ишлар вазирининг ўринбосари шахзода Холид бин Сауд бин Холид ал-Сауд бошчилигидаги делегация ташриф буюради.
Ташриф мобайнида Қирғизистон ташқи ишлар вазрлигида музокаралар ўтказилиши кутилмоқда, шунингдек ҳукумат ва Жогорку Кенешда учрашувлар бўлиб ўтади.
Учрашувлар вақтида қирғиз-саудия икки томонлама ҳамкорлиги масалалари мухокама қилинади ва Қирғизистон республикаси ва Саудия Арабистони ўртасидаги ҳамкорликни бош келишуви имзоланиши кутилмоқда.
Шахзода Холид бин Сауд 1975-1982 йилларда Саудия Арабистонини бошқарган Холид бин Абдул Азиз ал-Саудни невараси бўлади.