Қирғизистон Тожикистондан чегара ҳудудларидан бронетехникаларни олиб кетишни сўради

548
0

загруженное (11)

Қирғизистон ҳукумати Боткент вилоятининг Тожикистон билан чегарадош ҳудудларга жойлаштирилган БТРларни олиб кетишни сўраб, Тожикистонга мурожаат қилди. Бу ҳақида Қирғизистон бош вазирининг биринчи ўринбосари Тўкон Мамитов сўларига таянган ҳолда ҚирТАГ хабар қилди.

 “Қирғизистон ва Тожикистоннинг Боткен вилоятидаги чегараларнинг тожик томонида БТРлар турибди. Улар у ерда Оқсой қишлоғида содир бўлган ходисалардан бери туришибди. Давлат чегаралари қирғиз томонидан қаттиқ назорат қилингани каби тожик томонидан ҳам кучли қўриқланмоқда. Буларнинг барчаси янги йил ҳар қандай ходисаларсиз тинч ўтиши учун қилинди. Биз аллақачон БТРларни олиб кетишни сўраб тожик томонига мурожаат қилдик”, – деди Мамитов.

Шуни эслатиб ўтиш керакки, 18 декабр куни Баткен тумани Оқсой қишлоқ аҳолиси Тожикистоннинг Сўғд вилоятига қарашли Ворух қишлоғини Исфара шаҳри билан боғлаб турувчи йўлни тўсиб қўйишган эди. Оқсой аҳолиси ўз ҳудудларида ёниб кетган чойхонани қўшни томон ёқиб юборган деб иддао қилган ва ҳукумат талабига қарамай йўл уч кун мобайнида ёпиқ ҳолда қолган эди.

Кейинчалик Бишкекда чегара масалалари бўйича икки давлат бош вазирлари даражасида учрашув бўлиб ўтган, бу учрашувда Тожикистон томонидан бош вазир ўринбосари Муродали Алимардон иштирок этган эди.

Томонлар чегара муаммоларини мухокама қилиш учун январ ойининг биринчи ўн кунлигида Душанбе шаҳрида учрашишга келишиб олган эдилар. Тожикистон пойтахтига Қирғизистон бош вазирининг биринчи ўринбосари Тўкон Мамитов бориши кутилмоқда.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here