Туркия Сурия билан чегараларини девор билан ўрашни давом эттирмоқда

641
1

турецко-сирийской

 Туркия Сурия билан чегараларини баландлиги тўрт метр бўлган девор билан ўраш ишларини давом эттирмоқда. Қурилиш Ғозиёнтепа вилоятининг жанубий-шарқий қисмидаги турк-сурия чегарасида олиб бориляпти.

Девор 900 километрга чўзилган чегара бўйлаб барпо этилади. Бу қурилган девор Суриядан Туркия ҳудудига ўтаётган ноқонуний муҳожирларни камайтириш мақсадида барпо этилмоқда.

Карқамиш тумани ҳудудида деворни қуриш ишлари хали ҳам давом этмоқда. Туркия ҳукумати октябр ойи ўрталарида Нусайбин шаҳрининг жанубий-шарқий қисмида ажратиб турувчи девор қуришни бошлаб юборган эди. Бироқ, маҳаллий аҳоли ва “Тинчлик ва демократия” курдлар партияси девор қурилишига қарши чиқишган, Нусайбин шаҳар мэри Ойша Гекхон эса девор қурилишига қаршилик билдириб очлик эълон қилган эди.

Ноябр ойида турк полицияси ажратувчи девор қурилишига қарши намойиш ўтказган ёшларни сув отар қурол воситасида тарқатиб юборган эди.

Туркия ташқи ишлар вазири Муаммар Гулер аввал девор қурилаётганини инкор этган, кейинчалик, мазкур девор мамлакат хавфсизлигини таъминлаш учун қурилаётганини айтган эди.

1 COMMENT

  1. bu malaylar o’z shohlariga itdek hizmat qilishmoqda bilishmayabdiki itini umri oz qolganini yani amerika kabi ifloslarni insha alloh syriada halifalik tiklansa bu devor hech to’sqinlig qila olmaydi salohiddin lashkar boshlab kelgandek jihod qiladilar insha alloh

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here