Ироқ ҳукумати Фаллужа устидан нозорат қўлдан чиққанини тан олди

452
0

falluja

Agence France-Presse 4 январ куни хабар қилишича, Ироқ ҳукумати Анбар вилоятида жойлашган Фаллужа шаҳри нозоратини ўз қўлидан чиқарган.

Ироқ хавфсизлик кучларидаги расмий вакилнинг сўзларига кўра, 300 мингдан зиёд аҳолиси бор Фалужжа шаҳри тўлалигича суннийлардан ташкил топган “Ироқ ва Леванта Ислом давлати”  гуруҳидаги исломий мужоҳидлар қўлига ўтиб кетган. Ироқ полицияси фақат шаҳарга туташ бўлган айрим ҳудудларнигина назорат қилмоқда.

Анбар вилоятида ҳукуматга қарши қуролли қўзғолон 30 декабр куни бошланган эди. Бунга, Ироқ ҳукуматидаги аксар ҳал қилувчи ўринлар шиалар томонидан монополия қилиб олинганига қарши Рамади шаҳрида суннийлардан иборат норозилар ташкил этган лагерни тарқатиб юборилиши сабаб бўлган эди.

Кейинги кунлар мобайнида “Ироқ ва Леванта Ислом давлати” гуруҳи қўлловида сунний исёнчилар Рамади ва Фалужжа атрофида ҳукумат қўшинлари билан жанг олиб боришди. 3 январ жума кунги жанглар натижасида икки томондан умумий ҳисобда юздан зиёд одам қурбон бўлган.

Туркистон: Суриядаги инқилобий харакатлардан таъсирланган мусулмонларнинг исломий туйғуларининг жўшиб тургани, баъзи нотўғри йўналишларга йўналтириш харакатларига хам қўл келиши мумкин. Ироқда Шиалар хокимиятга келиб олишгани йўқ. Уларни АҚШ халқаро коалиция давлатлари билан Ироқни босиб олганларида атайин шу ўринларга таъйинлаган эди.

Мисрда конституциянинг қабул қилиш референдумига қарши харакатлар, қайсидир бир гуруҳдан бошқасига кўпроқ имтиёзлар ўтиб бораётгани учун уюштирилиши  нотўғри. Чунки муаммо Миср конституциясининг бири иккинчисидан афзаллигида эмас. Ироқда хам, муаммо хокимиятга Шиъа вакилларининг келиб қолишганида эмас. Балки хар икки холатда хам бир хил чалғиш хавфи бор. Улар халқаро системанинг бузуқлиги ва шу система асосидаги хар қандай бошқарув куфр эканлигини ва мавжуд хокимлар ўша куфрнинг заиф малайлари эканлигини ва уларнинг бошқарув программаларининг бирини иккинчисидан афзал кўриш мусулмонлар учун харом эканлигини тушунишлари лозим. Акс холда куфр бизларни биродарона урушлар гирдобига тортаверади.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here