Анъанавий Ислом кимнинг манфаатига хизмат қилади?
Қирғизистонда Диний қўмита ва муфтиёт томонидан Ўтган ҳафта давомида анъанавий Ислом динига амал қилиш йўналишида бир қатор тадбирлар ўтказилди. Шу билан бирга, турли ҳудудларда “Эътиқод эркинлиги ва диний уюшмалар тўғрисида” қабул қилинган қонунни тушунтириш бўйича учрашувлар ўтказилмоқда. Учрашувларнинг асосий мавзуси экстремизм ва терроризмга қарши кураш учун Ҳанафий мазҳаби ва Матрудий ақидасига амал қилиш лозимлигини таъкидлашдан иборатдир. Шу сабабли анъанавий Ислом атамасига ҳамда ҳукумат тарғиб қилаётган мазҳабчилик масаласига тўхталиб ўтиш зарурати туғилди.
Ўрта Осиёда, жумладан Қирғизистонда “анъанавий Ислом” атамаси СССР қулаши ортидан кириб келган динни ҳаётдан ажратувчи капиталистик мафкура билан биргаликда қўлланила бошланди. Бундан кўзланган мақсад шаръий ҳукмлар ва Исломий қадриятларни баъзи анъаналар қаторига қўшиш эди. Бироқ “Анъанавий Ислом”ни совет даврида ҳам кўриш мумкин эди. Масалан, у даврда фақат Исломнинг никоҳ ва жаноза каби айрим ҳукмлари мавжуд бўлган. Бу ҳукмлар “қиз ўғирлаш”, “ўлган кишига қирқ қилиш”, “супургини ётқизиб қўйиш” каби анъана ва одатлар билан бирга қўшиб ўргатилган. Ҳатто махсус китоблар ёзилиб, сўнги авлодга ёдлатилган.
Бироқ капитализм Ўрта Осиёга кириб келгач, шаръий ҳукмлар “дунёвий давлат” баҳонасида чеклаб қўйилди. Чунки дунёвий давлатда дин сиёсатга аралашмайди, ҳаёт қонунларини шариат эмас, парламент депутатлари чиқаради. Диндан фақат никоҳ, жаноза, намоз ва рўза каби шахсий масалаларда фойдаланиш мумкин холос. Диннинг фақат мана шу қисмларига амал қилинишига рози бўлиб, сиёсатга аралашмасдан, парламент чиқарган қонунларни қўллаб-қувватлаб яшаш “Анъанавий Ислом” деб аталди. “Депутатлар чиқарган қонунлар билан эмас, шариат қонунлари билан яшашимиз керак” деган мусулмонлар “диний экстремистлар” деб аталди. Демак, ўз-ўзидан маълумки, “Анъанавий Ислом” – бу фақат шахсий масалаларда Исломдан фойдаланишга, бошқа масалаларда эса ҳукумат томонидан чизилган чизиқларга амал қилишга мослаштирилган лойиҳадир.
Аслида “Анъанавий Ислом”ни Ҳанафий мазҳабига боғлаш катта хатодир. Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳ мужтаҳид бўлиб, “Қуръон, ҳадис, ижмо ва қиёслардан ташқари, Исломга мос урф ҳам шаръий ҳукмларга манба бўлади”, деган райни билдирганлар. Бу мужтаҳидларга оид мавзу бўлиб, Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳнинг райида урф шариатдан устун деган маънони англатмайди. Аксинча, агар у шариатга мувофиқ бўлса, қўлланилади, деган маънони англатади.
Шу ўринда Ҳанафий мазҳабини рўкач қилаётган уламолар ва давлат мутасаддиларига шундай савол туғилади. Нега сиз намоз ўқиш Ҳанафий мазҳабига кўра бўлишини талаб қилганингиздек, иқтисодий масалаларда ҳам ушбу мазҳаб бўйича амал қилинишини талаб қилмайсиз? Масалан, Ҳанафий мазҳаби пешволаридан бири бўлган буюк аллома Абу Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг “Хирож” китобида Исломдаги иқтисодий масалалар кенг ёритилган. Аммо сиз бунинг ўрнига капиталистик иқтисод низомига ва депутатлар судхўрлик асосида чиқарган қонунларга ҳамда халқнинг елкасига оғир юк бўлган солиқ тизимига амал қиляпсиз! Ҳанафий мазҳабида ўғирлик, зино каби оғир жиноятлар учун қандай жазо белгиланган? Ёки Ҳанафий мазҳабидаги таълим сиёсати Ғарб сақофатига, ўғил-қизларни аралаштириб ўқитишга асосланганми? Бу мазҳабда давлатнинг бошқарув тизими Исломга асосланиши керакми ёки демократик республика тизимигами?
Бинобарин, “анъанавий Ислом” атамаси оламий куфр тузумининг мабдаий Исломга қарши навбатдаги лойиҳасидир. Ислом – бу ўзидан фикрат ва тариқат келиб чиққадиган ақлий ақидадир. Исломий фикрат ҳаётимизда дуч келадиган барча муаммолар учун Аллоҳ томонидан берилган ечимлардир (шаръий ҳукмлар баёни). Исломий тариқат – фикратнинг ҳаётимизда мавжуд бўлишини кафолатловчи шаръий ҳукмлар баёнидир. Аниқроғи, жамиятдаги шариатга зид барча жиноятларни шаръий ҳукмлари асосида бартараф этиш ҳамда Исломни ҳаётга қайтариш йўлини белгилаб бериш учун Аллоҳ томонидан қўйилган ҳукмлар баёнидир. Ислом фикратини ёки тариқатини алоҳида-алоҳида кўтариб чиқиш мумкин эмас. Чунки ҳар бир фикрат ҳукмини тариқатга боғлаш керак. Масалан, одамлар ўртасида ўғирлик каби жиноят содир этилса, Ислом тариқатига кўра, жиноят аниқлангандан кейин жиноятчининг қўли кесилади. Бу эса одамлар яшаш учун ҳаллол ризқ топиши ва ўғирликдан узоқ бўлишларини кафолатлайди. Ҳозир олға сурилаётган “анъанавий Ислом”да эса ўғрига қандай жазо тайинланиши баён қилинмаган. Бу эса ушбу жиноятга жазо бериш учун куфр тариқатига мурожаат қилишга ундайди. Куфр “Анъанавий Ислом”ни айнан мана шу мақсадда ишлаб чиққан. Бу лойиҳа куфр қўли билан тайёрланган бўлиб, анъанага айланган Ислом Умматининг кофирларга итоат қилиш ҳолатини сақлаб қолиш ва шу орқали Исломий мабдаий инқилобий ўзгаришларнинг олдини олишга қаратилган. Унинг вазифаси Умматнинг куфрга бўйсунишини сабр деб таърифлаш ва куфр бузғунчиликларига эътибор қилмайдиган заиф, ночор мусулмонлар доирасини кенгайтиришдан иборат. Шунинг учун биз мусулмонлар бундай лойиҳага қарши сукут сақлаб туришимиз жоиз эмас. Шундай экан, даъватимизни Исломга тўлиқ амал қилишга қаратишимиз лозим.
Мумтоз Мавароуннаҳрий