Фаластин маъмурияти яҳудий вужудининг йўлига ва қилмишларига қадамма-қадам эргашмоқда

59
0

Матбуот баёноти

Фаластин маъмурияти яҳудий вужудининг йўлига ва қилмишларига қадамма-қадам эргашмоқда

Фаластин маъмурияти 2025 йил 14 феврал жума куни Байтлаҳмдаги Байтфижор шаҳарчасида бир эмас, кўплаб жиноятларни содир этди. Унинг қароқчи ходимлари Муҳаммад Юсуф Туқотиқанинг хонадонига ваҳшийларча ва шафқатсиз равишда бостириб киришди. Шунингдек, хонадон аҳли яҳудийлар келди деб қўрқишлари учун атайин ибронийча сўзлар билан бақиришди. Муҳаммад эшикни очиши биланоқ уйга бостириб кириб, унинг юзига газ сепишди, ҳушидан кетиб йиқилгач, ҳаммалари уни автомат қўндоқлари билан уриб ташлашди. Муҳаммаднинг аёли бу ҳолатни тасвирга туширмоқчи бўлганда уларнинг раҳбари Довуд Шоир унга калтаклаш ва жазолаш билан таҳдид қилди. Муҳаммаднинг укалари акасини ҳимоя қилмоқчи бўлишганди уларни ҳам калтаклаб, жароҳат етказишди ва акаларига яқинлаштиришмади. Бу жиноятларни кўрган кишилар яҳудий кучлари бостириб кирди деб ўйлашди, то жиноятчилар каттаси Довуд Шоирни кўрмагунларича уларни маъмурият ходимлари эканига ишонишмади.

Маъмурият ходимлари, шунингдек, Фодий билан Маҳмуд Савобитани ҳам қамоққа олишди ва бошқаларни ҳам қамоққа олишга уринишди.

Ҳа, бу маъмурият ва унинг ходимлари яҳудий вужудининг тили, услублари ва ҳатто Фаластин халқига нисбатан нафратини ўзлаштирди. Яҳудий вужуди маъмурият ва унинг ходимлари шаънини ерга уриб, эр кишилигини поймол қилгани сайин, уларнинг яҳудий вужудига нисбатан ҳайрати ва яқинлиги янада кучайди. Фаластин аҳлидан эса янада узоқлашдилар. Буларга ўхшаган кимсаларни сифатлаган буюк Аллоҳ ҳақ-рост сўзламиш:

﴿أَلَمۡ تَرَ إِلَى ٱلَّذِينَ تَوَلَّوۡاْ قَوۡمًا غَضِبَ ٱللَّهُ عَلَيۡهِم مَّا هُم مِّنكُمۡ وَلَا مِنۡهُمۡ وَيَحۡلِفُونَ عَلَى ٱلۡكَذِبِ وَهُمۡ يَعۡلَمُونَ * أَعَدَّ ٱللَّهُ لَهُمۡ عَذَابٗا شَدِيدًاۖ إِنَّهُمۡ سَآءَ مَا كَانُواْ يَعۡمَلُونَ﴾

«Аллоҳнинг ғазабига дучор бўлган қавмни дўст тутган кимсаларни кўрмадингизми? Улар сиздан ҳам, улардан ҳам эмаслар! Яна улар билиб турган ҳолларида, қасам ҳам ичурлар. Аллоҳ улар учун қаттиқ азобни тайёрлаб қўйган! Дарҳақиқат, уларнинг қилган амаллари нақадар ёмон!»

                                                                                          [Мужодала 14-15]

Агар маъмурият ва унинг хавфсизлик хизматида ақли расо инсонлар бўлганда эди, бу масалада бир эмас, минг марта ўйлаб кўришарди. Чунки яҳудий вужудига шунча хизматлар кўрсатганига қарамай, яҳудий вужуди уларни шафқатсизларча ўлдирмоқда, хизмат марказларида таҳқирламоқда ва уларни террорчилар деб таърифламоқда. Фаластин аҳлини ўлдириш, қамоққа ташлаш, қийноқларга солиш каби яҳудийлар номидан амалга оширган шунча ваҳший жиноятлари уларга на фойда келтиради ва на яҳудийлар назарида уларни поклайди. Аксинча, қилган ишлари яҳудийлар назарида уларни янада жирканч ва қадрсиз қилиб қўйди. «Фаластин давлати» лойиҳаси деб Фаластин ва унинг аҳлини сотиб юборишган эди. Аммо босқинчилар уни бир зарба билан йўқ қилишди. Шундай қилиб, улар гуноҳларига гуноҳ қўшиб, душман томонидан янада кўпроқ хорлик ва расволикка дучор бўлдилар. Кейин Фаластин аҳлидан Аллоҳга дўст бўлганларга зиён етказиш билан бу вужудга қуллик қилиш вазифасини мукаммал адо этишди. Наҳотки, хўжайинлари розилигини асло ололмаётгани ва Аллоҳнинг ҳам, бандаларининг ҳам ғазабини янада кўпроқ қозонаётганини билишмаса, ақлларини ишлатишмайдими?!

Биз Фаластин маъмурияти, унинг хавфсизлик ходимлари ва жинояткорларига бундай деймиз: Фаластин аҳлидан ва Ҳизб ут-Таҳрир аъзоларидан қўлингизни тийинг, покиза инсонлардан узоқроқ тутинг. Аллоҳдан ва қиёмат кунидан қўрқмасангиз, сиздан олдин ўтган золимларнинг аҳволи нима бўлганига бир боқинг, улар сиздан ҳам зўравон-золим бўлишган. Аммо Аллоҳ уларни гуноҳлари устида ушлаган ва уларни Аллоҳдан ҳеч ким қутқариб қололмаган.

 Ҳизб ут-Таҳрирнинг

муборак Фаластин

заминидаги матбуот бўлими

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here