Атамбаев: Путин мени шантаж қилмоқда

460
0

атамбаев алмаз путин

 Қирғизистон Кремл таклиф қилган шартлар асосида Божхона иттифоқига қўшилишдан бош тортди. “Биз Қирғизистон фуқаролари манфаатларига мос келадиган йўлдан борамиз” деди Алмазбек Атамбаев мамлакатни Божхона иттифоқига қўшилиши бўйича қабул қилинган “йўл харитаси”ни шарҳлар экан.

  У, Қирғизистонда таклиф қилинган ҳамкорликка муқобил вариантлар кам бўлсада, аммо мамлакат Россия, Беларуссия ва Қозоғистонга қачонки “Бишкек шартлари бажарилгандагина” қўшилишини, белгилаб ўтди.

“Нахотки сизлар мени шу вақтга қадар билмайсизлар? Мамлакат зиёнига бирор бир амалга боришликка мажбурлаш мақсадида менга босим ўтказишлик бефойда. Биз Божхона Иттифоқига бизнинг талаблар бажарилган тақдирдагина қўшиламиз. Атамбаевни шантаж қилишнинг эса имконияти йўқ, мен обдон тобланиб бўлганман. Бизда танлов имкони кам, аммо биз фақат қирғизларни қаноатлантирадиган ва бизнинг манфаатларимизни ҳимоя қиладиган йўлдан юрамиз, – деди Атамбаев 16 декабр куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида.

Туркистон: Атамбаев Ғарб билан Россия ўртасида иккисини хам хафа қилмасликка харакат қилимоқчи. Қирғизистоннинг аҳволи ўта ночор. Бахордан тўппалонлар бошланиш эҳтимоли баланд ва қулай бўлиб турибди. Мухолиф кучлар давлат ағдариш учун барча шароитларни таёрлаб боришяпти. Ташқи кучлар фақат маблағ билан таминлаб юборишларининг ўзи кифоя. 

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here