Таркибида спирт бўлган атирларга оид саволга жавоб

445
0

images (8)

 

Ҳизб ут-Таҳрир амири олим, шайх Ато ибн Халил Абу Роштанинг Фейсбук саҳифасидаги зиёратчиларнинг берган саволларига жавобларидан

Firas Khbouнинг таркибида спирт бўлган атирларга оид саволига жавоб

Савол:

Ассаламу алайкум

Таркибида спиртнинг айрим турлари мавжуд бўлган атирларни ишлатишнинг ҳукми ҳақида тушунтириб беришингизни ҳоҳлардим.

Duhi(2) Duhi(5)

Жавоб:

Ва алайкум ассалом ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ…

Таркибида спирт бўлган атирларга нисбатан айтадиган бўлсак, бундай атирларга хамрнинг ҳукми мос келади. Муслим Ибн Умардан ривоят қилган ҳадисда Росулуллоҳ A дедилар:

«كُلُّ مُسْكِرٍ خَمْرٌ، وَكُلُّ مُسْكِرٍ حَرَامٌ»

«Ҳар бир маст қилувчи нарса хамрдир ва ҳар бир маст қилувчи нарса ҳаромдир».

Абу Довуд Жобир ибн Абдуллоҳдан ривоят қилган ҳадисда Росулуллоҳ A дедилар:

«مَا أَسْكَرَ كَثِيرُهُ، فَقَلِيلُهُ حَرَامٌ»

«Кўпи маст қилган нарсанинг ози ҳам ҳаром».

Росулуллоҳ A хамр деб аталган суюқликнинг нималигини баён қилиб бердилар. Хоҳ ози бўлсин, хоҳ кўпи, ҳар бир маст қилувчи нарса хамрдир. Бу ўринда атир, одеколон ва шунга ўхшаш нарсаларни оз ёки кўп ичилса маст қиладими ёки маст қилмайдими буни аниқлаш лозим. Агар маст қилса у ҳам хамр ҳисобланади ва унга хамрнинг ҳадисда келган ҳукмлари мос келади. Ҳоким Мустадракда Абдуллоҳ ибн Абдуллоҳ ибн Умардан, у отасидан ривоят қилган ҳадисда Росулуллоҳ A дедилар:

«لَعَنَ اللَّهُ الْخَمْرَ، وَلَعَنَ سَاقِيهَا، وَشَارِبَهَا، وَعَاصِرَهَا، وَمُعْتَصِرَهَا، وَحَامِلَهَا، وَالْمَحْمُولَةَ إِلَيْهِ، وَبَايِعِهَا وَمُبْتَاعَهَا، وَآكِلَ ثَمَنِهَا»

«Аллоҳ хамрни лаънатлади, уни қуйиб берганни, ичганни, сиқиб чиқарганни, сиқиб чиқартирганни, кўтарганни, кўтариб унга олиб борилганни, сотганни, сотиб олганни, пулини еганни лаънатлади».

Суюқликларга аралашган спирт моддасининг таъсири ҳақида мутахассисларнинг айтишича бу суюқлик ичилса маст қилади. Росулуллоҳ A:

«كُلُّ مُسْكِرٍ خَمْرٌ، وَكُلُّ مُسْكِرٍ حَرَامٌ»

«Ҳар бир маст қилувчи нарса хамрдир ва ҳар бир маст қилувчи нарса ҳаромдир» деганлари учун таркибида спирт мавжуд бўлган атирларга хамрнинг ҳукмлари мос келади.

Биродарингиз Ато ибн Халил Абу Рошта

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here