Керри: биз ҳар доим Исроиллик дўстларимиз тарафида турамиз

481
0

1,0

Эрон президенти Ҳасан Руҳоний якшанба куни парламентда нутқ сўзлаб, ядровий дасбур бўйича Женевада келишилган битим тўғри бўлганлигини яна бир бор тилга олди. Руҳонийга кўра, бу битим ҳозирданоқ давлат иқтисодига ижобий таъсир кўрсата бошлаган. Шунингдек, Руҳоний Эрон ядровий дастури бўйича Женева битими ижросини кутаётганлигини билдирди.

Бошқа бир тарафдан АҚШ конгреси сешанба куни ташқи ишлар вазири Жон Керридан Теҳрон ядровий дастури борасида 5+1 гуруҳи билан Эрон ўртасида имзоланган битим ҳақида изоҳ талаб қилди.

Керри конгрес олдида Женева битимини изоҳлар экан, “Эроннинг ядровий қуролга эга бўлишига ҳозир ҳам, келажакда ҳам, асло рухсат бермаймиз… бу ваъда”, дея жавоб берди.

“Гоҳида баъзилар бизни қийин аҳволга тушиб қолган деб ўйлашади. Сизларга бир нарсани айтиб қўяй, Эрон айтаётган нарса тинч мақсадлар йўлида фойдаланадиган ядровий дастурдир. Бугун мен сизга “Эрон қилиши керак бўлган ишни қиляпти”, деб айта олмайман. Лекин мен шуни яхши биламанки, Исроил ҳозирда Эрон ядровий битимига эришишдан аввалгидан кўра хавфсизроқдир”, дея қўшимча қилди АҚШ давлат котиби.

Душанба куни Исроил бош вазири Бенямин Нетаняҳу билан суҳбатлашган Керри “биз ҳар доим Исроиллик иттифоқдошларимиз ва дўстларимиз тарафида турамиз. Бу мустаҳкам алоқалар ғоя сабаблидир, асло узилмайди”, дея таъкидлади.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here