Бурсада икки конференция

542
0

385594_273615036093915_1072578181_n

Туркиянинг Бурса шаҳрида Ҳизбут Таҳрир йигит қизлари алоҳида икки конференция ўтказишди. Аёллар томонидан ташкил қилинган “Ҳижрат Ислом давлатига ўтишдир”, номли конференцияда Росулуллоҳ с.а.в.нинг Маккадан мадинага ҳижрат қилишлари ва унинг сиёсий жиҳатлари ёритилди.

Қуръон тиловатидан сўнг сўзга чиққан Зоҳида Четинбудак нима учун мусулмонларнинг тақвими ҳижрат кунидан бошлангига эътибор қаратди.

Зоҳида ҳижрий сананинг Саҳобалар тарафидан белгиланиш тарихи ҳақида сўз юритар экан, “Ҳижрат деганда Росулуллоҳ с.а.в.нинг Маккадан Мадинага ҳижрат қилганликлари тилга олинади. Аммо бу ҳодисанинг мусулмонлар учун сиёсий тарафи эътибордан четда қолдирилади. Ҳижрат Ислом тарихида шу қадар муҳимки, у кунда мусулмонларнинг ҳаёти тамоман ўзгарди”, дея таъкидлади.

Ҳижратнинг сиёсий жиҳатлари ҳақида сўз юритган Зоҳида Четинбудак Росулуллоҳ с.а.в.нинг Ҳижратдан сўнг қилган ишларига эътибор қаратди.

“Ҳижрат Исломий бир давлатни тиклаш учун Маккадан Мадинага йўл олишдир. Ҳижратни шунчаки, бир жойдан иккинчи жойга кўчиб ўтиш, деб талқин қилиш мумкин эмас, аксинча у Аллоҳнинг сўзини олий қилиш учун амалга оширилган муҳим қадамдир. Чунки яратиш ҳам, бошқариш ҳам Аллоҳ Таолога хосдир. Росулуллоҳ с.а.в.нинг Мадинадаги ҳаётларига назар ташлайдиган бўлсак, У Зот ҳижрат кунидан бошлаб Исломни тўлиғича татбиқ қилганликларини кўрамиз. Бошқарувда, иқтисодда, халқаро алоқаларда, эркак аёл масалалари, яъни ижтимоий масалаларда, жазо чораларида, таълим тарбия тизимида фақат Аллоҳнинг ҳукмини татбиқ қилди” дея қайд этди Зоҳида.

Иккинчи тарафдан Ҳизб йигитлари айни шаҳарда ташкил қилган “Сиёсат ва сиёсий ҳаракатнинг лозимлиги” номли конференция кўпчилик иштирокида бўлиб ўтди.

Сўзга чиққан Эҳсон Эрол энг аввало сиёсатнинг таърифи ва Исломнинг сиёсий дин эканлигини тилга олиб ўтди. Сўнг Росулуллоҳ с.а.в.нинг Исломга даъват қилиш услуби ҳақида алоҳида тўхталди.

Ҳозирги кунда мавжуд исломий сиёсий партиялар Исламга ёт фикрлар билан сиёсат юритаётганига эътибор қаратган Эрол, Исломий фикр асосига кўра ҳарака олиб бораётган сиёсий партиянинг қандай бўлиши кераклигига алоҳида урғу берди.

Конференция охирида одатдагидек, тингловчиларнинг саволларига жавоб берилди.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here