Полиция ёки бошқа ишларда ҳокимият билан бирга ишлашнинг ҳукмига оид саволга жавоб

501
0

вопросительный-знак-28392960

 

Ҳизб ут-Таҳрир амири олим, шайх Ато ибн Халил Абу Роштанинг Фейсбук саҳифасидаги зиёратчиларнинг берган саволларига жавобларидан

Абу Ёсирнинг Полиция ёки бошқа ишларда ҳокимият билан бирга ишлашнинг ҳукмига оид саволига жавоб

Савол:

Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Биродар, менинг бир саволим бор, мен Халилур-Роҳман шаҳрида яшайман, бизнинг бу зараркунанда ҳокимиятдан қанча мусибат кўрганимизни ҳамма яхши билади, бу ҳокимиятнинг воқеи ҳам ҳаммага маълум, саволим икки қисмдан иборат:

Биринчи, ҳокимият аппаратига мансуб бўлган барча гуноҳкорми, яъни унда ишлаш (масалан, кўча ҳаракати полициячиси бўлиб) мутлақо мумкин эмасми?

Иккинчи: Уларнинг қароргоҳларида қурувчи, плитачи, кассир каби бошқа ҳунармандларнинг ишлаши ҳукми нима?

Вассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Жавоб:

Ва алайкум ассалом ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

1 –  Ҳокимиятда полициячи бўлиб ишлаш:

–     Абу Яъло ўз муснадида ва Ибн Ҳиббон ўз Саҳиҳида ривоят қилади (лафзи Абу Яълоники): Абу Саид ва Абу Ҳурайра ривоят қилади, Росулуллоҳ A бундай дедилар:

«لَيَأْتِيَنَّ عَلَى النَّاسِ زَمَانٌ يَكُونُ عَلَيْكُمْ أُمَرَاءُ سُفَهَاءُ يُقَدِّمُونَ شِرَارَ النَّاسِ، وَيَظْهَرُونَ بِخِيَارِهِمْ، وَيُؤَخِّرُونَ الصَّلاَةَ عَنْ مَوَاقِيتِهَا، فَمَنْ أَدْرَكَ ذَلِكَ مِنْكُمْ، فَلاَ يَكُونَنَّ عَرِيفًا وَلَا شُرْطِيًّا وَلَا جَابِيًا وَلَا خَازِنًا»

«Одамларга шундай замон албатта келади: устингизда пасткаш амирлар бўлиб, улар одамларнинг энг ёмонларини олдига олиб чиқиб, уларни одамларнинг энг яхшилари қилиб кўрсатишади, намозни вақтидан ўтказиб юборишади, бас, сиздан ким ўша даврга етса, на ёрдамчи, на полициячи, на солиқ йиғувчи, на ғазначи бўлиб ишламасин». Бу ҳадисда Росулуллоҳ A пасткаш амирлар қўли остида шу тўрт вазифада ишлашдан мутлақ қайтардилар.

–     Бироқ Табароний Сағирда ва Авсатда Абу Ҳурайрадан қуйидагича ривоят қилади:

«فَمَنْ أَدْرَكَ مِنْكُمْ ذَلِكَ الزَّمَانَ فَلاَ يَكُونَنَّ لَهُمْ جَابِيًا، وَلَا عَرِيفًا، وَلَا شُرْطِيًّا»

«Сиздан ким ўша даврга етса, ҳаргиз улар учун на солиқ йиғувчи, на ёрдамчи, на полициячи бўлмасин». Бу ривоятда «ҳаргиз улар учун… бўлмасин», дедилар. Яъни бу қайтариқ муқайяд бўлиб, «لهم»даги лом хослаш учун келган. Бунинг маъноси иккинчи ҳадисдаги қайтариқ ўша ҳокимлар учун ишлашга тааллуқлидир, масалан, уларнинг махсус қўриқчиси, уларни ҳимоя қиладиган махсус хавфсизлик идораси, уларнинг молларига ғазначилик қилиш ва шу каби ҳокимлар учун махсус хавфсизлик вазифалари каби.

Усул қоидаларига кўра мутлақ муқайядга ҳамл қилинади, демак, ҳадисдаги қайтариқ ҳокимларни ва уларнинг хавфсизлигини ҳимоя қилиш учун махсус полицияда ишлашга тааллуқлидир. Масалан, ҳукумат раиси ва унинг ёрдамчиларининг махсус соқчилари, уларнинг ғазначилари, давлат хавфсизлик полициячиси ва ҳоказо каби.

Аммо оддий полиция идорасида ишлаш жоиз. Табиийки, жоиз дегани одамларга зулм қилишни ё ҳуқуқларини поймол қилишни англатмайди, балки бу ишда ҳақиқатни излашни англатади. Бу фақат полиция идорасидагина эмас, балки ҳар бир идорада шундай бўлиш лозим. Шунинг учун кўча ҳаракати полициячиси ва бошқа шунга ўхшаш ишларда ишлаш жоиздир.

2 –  Энди, уларда қурувчи, плитачи, кассир каби иш ҳақи учун ишлашга келсак, бу жоиз, чунки мубоҳ ишларда мусулмон билан ҳам, ғайримусулмон билан ҳам ижара-иш ҳақига ишлаш жоиз. Бироқ амалий уруш ҳолатида мумкин эмас, чунки бунинг ўзига хос шаръий аҳкомлари бор. Ибн Можа Ибн Аббосдан ривоят қилади: «Набий A муҳтожликка дучор бўлдилар, бундан Али G хабар топиб, Росулуллоҳ Aни овқатлантириш учун бирор нарса топиш мақсадида кўчага иш излаб чиқди. Бир яҳудийнинг боғига келиб, боғини ўн етти пақир сув билан суғориб берди, ҳар бир пақир эвазига битта хурмо оладиган бўлди. Яҳудий унга қуритилган хурмодан ўн еттитани танлаб олиш ихтиёрини берди, Али уни Набий Aга олиб келди». Термизий ҳам шунга ўхшаш ривоят келтирган. Бу эса, модомики мубоҳ ишларда ғайримусулмон қўлида иш ҳақи эвазига ишлаш жоиз экан, демак, амал қилмайдиган мусулмон қўлида ишлаш ҳам жоиз эканига далилдир.

Демак, мубоҳ ишларда ҳокимиятда иш ҳақига ишлаш жоиз.

Биродарингиз Ато ибн Халил Абу Рошта

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here