Қирғизистон диний жамоалар ўчоғига айландими?

434
0

21 апр К_Осмоналиев разное

Бир қатор депутатлар хавфсизлик кенгаши мажлисида Қирғизистон диний ташкилотларнинг ўчоғига айланиб бораётгани ва уларга қарши давлат органлари тегишли чора кўрмаётгани ҳақида ўз хавотирларини билдиришди.

Билим, маданият ва спорт бўйича қўмита раиси депутат Каныбек Осмоналиев Қирғизистон минтақадаги диний оқимларнинг маконига айланиб бораётганини билдирди.

“Ҳозирда бизнинг қўшниларимиз Ўзбекистон, Қозоқистон, Тожикистон, Россия, шунингдек бу тарафдан Хитой қаттиқ диний сиёсат юргизишмоқда. Улардан қочганларнинг барчаси бизнинг мамлакатга келиб ўзлари билган ишларни қилиб юришипти”, деди депутат.

Яна бир депутат Социал демократлар фракциясининг аъзоси Ирина Карамушкина Каныбек Осмоналиевнинг фикрига қўшилади.

“2010 йил декабр ойида ҳалқаро хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти экстримистик ва террористик диний жамоатлар рўйхатини эълон қилди. Унга Ҳизбут Таҳрир ва Таблиғ жамоатлари ҳам киргизилган. Барча қўшниларимиз бу жамоатларнинг фаолиятини ўз мамлакатларида таъқиқлаб қўйган. Шунинг учун уларнинг барчаси бизга оқиб келмоқда. Қирғизистон бугун турли экстримистик ва террористик диний жамоатлар полигонига айланди”, деди депутат карамушкина.

Бундан ташқари Карамушкина ташқи ишлар вазирлигидан олинган маълумотни ўртага ташлади. Унинг билдиришича, Покистондаги диний марказларда 37та бола таълим олмоқда. 116та бола ўқишни тугатган. Шунингбек, 500га яқин бола диний таълим олиш учун рухсатсиз чет элга кетган, уларнинг ичида 9-14 ёшдагилари ҳам бор. Бу фикрларни ўртага ташлаган депутат ҳукуматга мурожаат қилиб бу борада комиссия тузишни таклиф қилди.

“Шунинг учун мен мадрасалар ва нодавлат болалар уйларини текшириш таклифи билан ҳукуматга мурожаат қиламан. Уларнинг ўқув дастурларини, билим савияларини, у ердаги диний хизматкорларнинг болаларни ўқитишга ҳуқуқи борми, йўқми, буларни текшириш керак. Қонуний рўйхатдан ўтмаган барча диний оқимлар ишини таъқиқлаш зарур. Қозоғистон ва Россия билан гаплашиб чегараларни мустаҳкамлаш лозим”, дея таклиф киритди у.

Президент аппаратининг “этник ва диний сиёсат ва фуқаролик жамият билан ҳамкорлик қилиш” бўлимининг эксперти Санжар Тажиматов депутатларнинг хавотирлари ҳақида ўз фикрини билдирди.

“Яқин кунларда мудофаа кенгашида бу масалалар кўриб чиқилади. Дарҳақиқат бу масалар бўйича диний доирада қандайдир бир қарама-қаршиликлар борга ўхшайди. Чунки бизнинг минтақа учун аввал одатий бўлмаган оқимларнинг пайдо бўлиши охирги вақтларда бизни маълум бир даражада хавотирга солмоқда. Улар орасидаги Ҳизбут Таҳрир жамоаси конституцион тузумга қарши бўлиб, Халифалик давлати қуришни мақсад қилганлиги барчага маълум. Аммо Таблиғ жамоати Қирғизистонда рўйхатдан ўтган эмас. Айни пайтда бу жамоатга таъқиқ қўйилмаган, рухсат ҳам берилмаган. Бу масалалар мудофаа кенгашида кўриб чиқилади”, деди эксперт.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here