Ҳизбут Таҳрир амири олим, шайх Ато ибн Халил Абу Роштанинг Фейсбук саҳифасидаги зиёратчиларнинг берган саволларига жавобларидан
Юсуф Юсуфнинг Уммат Халифаликни барпо этиш қийинчиликларини кўтаришга тайёрми, деган саволига жавоб
Савол:
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ, улуғ олимимиз биродар Ато ибн Халил!
Ҳаммамизга маълумки, Уммат бугун ўтган барча дамларга нисбатан Халифалик далати эълон этилишига яқин жойга келиб қолди, қулоқларимизга бу давлатининг барпо этилгани ҳақидаги хабар чалиниши арафасида турибди, инша Аллоҳ. Лекин сизнинг мавқеингиздан ва ҳодисалар оқимини яхши билишингиздан келиб чиқиб берган саволим шундан иборатки, бугун Уммат шундай буюк ишга тайёрми, хусусан, бугун ушбу давлат барпо бўлиши ортидан пайдо бўладиган муҳим ишлар уни барпо этишдаги ишлардан ҳам машаққатли бўлишини эътиборга олганимизда, Уммат буни кўтаришга тайёрми?
Жавоб:
Ва алайкум ассалом ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Биродар, ҳозир Аллоҳ Субҳануҳу бизга нусрат-ёрдам бериши, биз эса Халифалик давлати барпо этишимиз масаласи қолган, албатта. Аммо Уммат айни қийинчиликларни кўтаришга тайёрми эканига келсак, ҳа, у тайёр. Унда етишмаётган нарса, тўғри йўлни тутувчи Халифалик давлати соясида уни эзгулик сари етакловчи пок тақволи бир етакчи, холос. Аллоҳ Субҳанаҳу бу Умматга мана бундай баҳо беради:
«Сиз инсонлар учун чиқарилган энг яхши Уммат бўлдингиз, маъруфга буюрасиз, мункардан қайтарасиз ва Аллоҳга имон келтирасиз» [Оли Имрон 110]
Тўғри, Умматга уни вайрон қилувчи сақофатлар, ботил фикрлар, хавфли тушунчалар кириб қолган. Уммат орасида исломий алоқалар заифлашиб, ўрнига миллатчилик, ватанпарварлик… каби алоқалар тарқалган. Бироқ буларнинг барчаси аксар Умматнинг дилларига жойлаша олмади, балки бу нарсалар юзада қалқиб, золим ҳокимлар ва уларга тегишли ахборот воситалари қилмишларида намоён бўляпти… Бунга қарамай, Умматда эзгулик бор. Сиз биродар, Ҳизб фаолиятларини кузатиб, Халифалик фикри бугун афкори оммага айланганини, кеча бундай бўлмаганини, бу фикр кўзга яққол ташланувчи оммавий талабга айланганини, кеча унга даъват қилиш айб саналганини гувоҳи бўлаётган бўлсангиз керак, албатта!
Биродар, ушбу тирик Уммат заифлик ва бўлиниш омилларига дучор бўлса ҳам, албатта қўзғолмоғи керак. Ахир, салибчилар юртларимизда икки юз йил атрофида туришди, Қуддуси шарифнинг ўзида 90 йил туришди. Кейин ҳижрий 582 йил робиус-соний ойида Ҳиттийн жанги бўлди, ўша йилнинг ражабида мусулмонлар Қуддусни озод этдилар, сўнг Салоҳиддин Айюбий Мисрда фотимийларни йўқ қилиб, аббосийлар Халифалиги дахлсизлигини қайта ўрнатгандан сўнг, Қуддусдан салибчиларни шармандали аҳволда қувиб чиқарди… 656 ҳижрий йил мўғул-татарлар Боғдодни эгаллашиб, халифани қатл қилишди, у ердаги Халифалик Мисрга кўчди, икки йил ўтар-ўтмас, Айни Жолут жанги бўлди ва мўғул-татарлар йўқ қилинди…
Азиз биродар, пок, тақволи бир етакчи остида Халифаликнинг қайта барпо бўлиши ҳам Умматга ўз улуғлигини ва фатҳларини шу тарзда албатта қайта олиб келади, инша Аллоҳ. Бу эса Аллоҳга асло қийин эмас.
Бунчалик ҳарислигингиз ва эътиборингизга барокаллоҳ, биродар!
Биродарингиз Ато ибн Халил Абу Рошта 25 муҳаррам 1435ҳ
28 ноябр 2013м