Hassan Ali Aliнинг аёлнинг шаръий либосига оид саволига жавоб

546
0

00

Ҳизбут Таҳрир амири олим, шайх Ато ибн Халил Абу Роштанинг Фейсбук саҳифасидаги зиёратчиларнинг берган саволларига жавобларидан

Савол:

Ассаламу алайкум!

Саволим ҳижоб ҳақида. У далили бор бир фарзми ёки бир одат бўлиб, кейин озод аёлни чўридан фарқлаб туриш учун фарз қилинганми, «чунки аслида ҳижоб синфий мазмунга эга қонун бўлиб, ундан озод аёлни чўридан фарқлаб туриш мақсад қилинган, саҳобалар уни шундай тушунганлар. Умар ибн Хаттоб Мадинани айланиб юрарди, агар бирор ҳижобланган чўрини кўриб қолса, уни ўзининг машҳур дарраси билан уриб, бошидан ҳижобини тушириб юборарди ва: нега чўрилар озод аёлларга ўхшаб қолишяпти? – дерди. Хуллас, айтмоқчиманки, бугун – алҳамду лиллаҳ – на жориялар, на қуллар йўқ бўлган замонда жилбоб кийиш сабаби соқит бўлган, Қуръонда ҳам, Суннатда ҳам: ҳижоб фарз, чунки у фитнани даф қилади ё ўчиради, деган гап йўқ. Ким шундай деса, у гуноҳкор бўлади ва Аллоҳга ёлғон тўқиб чиқарган бўлади. Аёл ҳижоб кийса ва Аллоҳ шунга буюрган деган эътиқодда ҳижобга даъват қилса, катта гуноҳ қилган бўлади, чунки у Аллоҳ ҳам, Росули ҳам айтмаган қонунларни фарз қилиб олган инсонларни Аллоҳнинг ҳукми борасида шерик қилди ҳамда уларни Қуръон рисолати ва унинг тўғри йўлидан адаштирди. Ҳижоб исломий фарз эмас, балки у Исломдан олдин мавжуд бўлган ижтимоий одатлардан бўлиб, динларга мутлақо алоқаси йўқ. Энг ёмон иш, одат ва анъаналар билан Аллоҳнинг Қуръони Каримидаги буйруқлари ўртасини аралаштириб юборишдир. Чунки бирорта одатни Аллоҳнинг даргоҳидан келган дейиш Аллоҳга ширк келтириш ва Жалла Жалолуҳу ҳақида ёлғон тўқиш сингари ёлғон даъводир». Сиздан шу гапга изоҳ берасиз деган умиддаман, сизга Аллоҳ барака ато қилиб, бизни ҳам, сизларни ҳам ҳидоят қилсин.

Жавоб:

Ва алайкум ассалом ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Аёл кишининг шаръий либосининг далиллари очиқ-ойдин. Бу либос одамлар одатланишган бўлса бор, одатланишмаган бўлса йўқ бўлган одатлар бобидан эмас. Балки Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таолонинг аёларга буюрган фарзидир:

Шариат аёлга уйидан умумий ҳаётга чиққанда муайян шаръий либосни вожиб қилди. Аёлга бозорларга чиққанда ёки умумий кўчада юрганда кийими устидан киядиган бошқа кийими бўлишини вожиб қилди. Унинг кийимларининг устидан киядиган ва уни қадамларини (оёқларининг тўпиқдан пастки қисмини) тўсиб турадиган даражада пастга туширадиган шаръий маънодаги жилбоби бўлишини вожиб қилди. Агар жилбоби бўлмаса, қўшниси ё дугонаси ёки қариндошидан жилбоб олиб туради. Агар олишга қодир бўлмаса ёки ҳеч ким бериб турмаса, жилбобсиз кўчага чиқиши мумкин эмас. Агар кийимларининг устидан киядиган жилбобсиз кўчага чиқса гуноҳкор бўлади. Чунки бу ҳолда аёл Аллоҳ унга фарз қилган амални тарк қилган бўлади. Бу ҳукмлар аёлнинг пастки либосига тааллуқлидир. Устки либосга нисбатан эса, аёлнинг рўмоли ёки унга ўхшаш, унинг ўрнини босадиган либоси бўлиши, бу либос бошининг барча қисмини, бўйнининг ҳамма томонини ва кўйлакнинг кўкракдаги очиқ жойларини ўраб туриши керак. Ҳамда бу либос бозорга чиқиш ёки умумий кўчада юриш учун тайёрланган бўлиши, яъни либосларининг устидан кийиладиган бўлиши керак. Мана шу икки либоси (яъни, кийимларининг устки ва пастки қисмларини ўраб турадиган либоси) бўлса, аёл ўз уйидан бозорларга чиқиши ёки умумий кўчада юриши, яъни умумий ҳаётга чиқиши мумкин. Агар бу икки либоси бўлмаса, бирор ҳолатда ҳам чиқиши мумкин эмас. Чунки бу икки либосни кийишга бўлган буйруқ умумий келган бўлиб, уни хословчи ҳукм мутлақо келмаган. Шунга кўра, у барча ҳолатларда ҳам умумийлигича қолади.

Умумий ҳаёт учун шундай икки либос бўлиши вожиблигига қуйидаги оятлар далил бўлади. Устки либос ҳақида Аллоҳ шундай дейди:

«Кўриниб тургандан бошқа зеб-зийнатларини (номаҳрамларга) кўрсатмасинлар ва кўкракларини рўмоллари билан тўссинлар!»                                                             [Нур 31]

Аллоҳ Таоло пастки либос ҳақида шундай дейди:

«Эй Пайғамбар, жуфтларингизга, қизларингизга ва мўминларнинг аёлларига айтинг, устларига жилбобларини туширсинлар!»                               [Аҳзоб 59]

Умму Атийя ривоят қилади:

«أَمَرَنَا رَسُولُ اللَّهِ r أَنْ نُخْرِجَهُنَّ فِى الْفِطْرِ وَالأَضْحَى، الْعَوَاتِقَ وَالْحُيَّضَ وَذَوَاتِ الْخُدُورِ، فَأَمَّا الْحُيَّضُ فَيَعْتَزِلْنَ الصَّلاَةَ وَيَشْهَدْنَ الْخَيْرَ، وَدَعْوَةَ الْمُسْلِمِينَ. قُلْتُ يَا رَسُولَ اللَّهِ إِحْدَانَا لاَ يَكُونُ لَهَا جِلْبَابٌ، قَالَ: لِتُلْبِسْهَا أُخْتُهَا مِنْ جِلْبَابِهَا»

«Росулуллоҳ A бизга бўйига етган қизларни, ҳайз кўриб турган ва унаштирилган қизларни рамазон ва қурбон ҳайитларига чиқаришимизни буюрдилар. Ҳайз кўриб турганлари намоздан четлашадилар, яхшиликка ва мусулмонларнинг дуосига гувоҳ бўладилар». Айтдимки: «Бирортамизнинг жилбоби бўлмаса-чи?». Дедилар: «Унга опаси (дугонаси) жилбобини кийдирсин». (Муслим ривояти). Ушбу далиллар аёлнинг умумий ҳаётдаги либосини аниқ-равшан баён қилиб беряпти. Аллоҳ Таоло бу икки оятда аёлга умумий ҳаётда кийиши вожиб қилинган либосни аниқ ва тўлиқ сифатлаб берди. Аёлнинг устки либоси ҳақида Аллоҳ Таоло шундай дейди:

«Кўкракларини рўмоллари билан тўссинлар»            [Нур 31]

 

Яъни бош ёпинчиқларини бўйинларига, кўкракларига ўрасинлар, кўйлак ва кийим ёқасидан кўриниб турадиган бўйин ва кўкракларини беркитсинлар. Аёлларнинг пастки либоси ҳақида эса шундай дейди:

«Устларига жилбобларини туширсинлар!»          [Аҳзоб 59]

 

Яъни кўчага чиқиш учун кийимлари устидан кийган жилбобларини пастгача тушиб турадиган қилиб узун қилсинлар. Аёлнинг ушбу либосининг умумий кўриниши ҳақида шундай дейди:

«Кўриниб тургандан бошқа зеб-зийнатларини (номаҳрамларга) кўрсатмасинлар»    [Нур 31]

 

яъни қулоқ, билак, болдир каби зийнат ўринларини кўрсатмасинлар. Бу оят нозил бўлган даврда, яъни Росулуллоҳ с.а.с.нинг даврларида умумий ҳаётда кўриниб турган жойлар, яъни юз ва қўл кафтлари бундан мустаснодир. Мана шу аниқ сифатлаш орқали аёлнинг умумий ҳаётдаги либоси нима ва қандай бўлиши вожиблиги ёрқин маълум бўлади. Умму Атийянинг ҳадиси аёл кўчага чиққанда кийими устидан киядиган жилбоби бўлиши вожиблигини очиқ баён қилди. У Росулулло с.а.с.дан «Бирортамизнинг жилбоби бўлмаса-чи?» – деб сўраганда унга шундай жавоб бердилар: «Унга опаси (дугонаси) ўз жилбобини кийдирсин». Яъни у Росулуллоҳ с.а.с.дан: «Кўчага чиқиши учун кийими устидан киядиган жилбоби йўқ бўлса-чи?» – деб сўраганида, Росулуллоҳ с.а.с. унга дугонаси кийими устидан киядиган жилбобини бериб туришини амр қилдилар. Бунинг маъноси, агар дугонаси бериб турмаса, кўчага чиқиши мумкин эмас. Бу эса ҳадисдаги буйруқ фарз эканига ишорадир, яъни аёл кўчага чиқишни хоҳласа, кийими устидан жилбоб кийиши фарз бўлиб, уни киймаса чиқмайди.

Жилбоб қадамларни ҳам ёпиб турадиган даражада пастгача тушиб туриши шарт. Чунки Аллоҳ оятда айтади:

«Устларига жилбобларини туширсинлар!»          [Аҳзоб 59]

 

яъни жилбобларини узайтирсинлар. Чунки бу ердаги «мин» баъзисини деган маoнода эмас, балки баён маъносида келган. Яъни жилбобни пастгача тушириб узайтирсинлар. Чунки Ибн Умардан ривоят қилинишича, Росулуллоҳ A дедилар:

«مَنْ جَرَّ ثَوْبَهُ خُيَلاَءَ لَمْ يَنْظُرِ اللَّهُ إِلَيْهِ يَوْمَ الْقِيَامَةِ، فَقَالَتْ أُمُّ سَلَمَةَ: فَكَيْفَ يَصْنَعُ النِّسَاءُ بِذُيُولِهِنَّ؟ قَالَ: يُرْخِينَ شِبْرًا، قَالَتْ: إِذًا تَنْكَشِفَ أَقْدَامُهُنَّ؟ قَالَ: يُرْخِينَ ذِرَاعًا لاَ يَزِدْنَ عَلَيْهِ»

«Кимки такаббурлик қилиб этакларини судраб юрса, қиёмат куни Аллоҳ унга қарамайди». Шунда Умму Салама сўради: «Унда аёллар этакларини нима қиладилар?». Дедилар: «(Тиззаларидан) бир қарич туширсинлар (узун қилсинлар)». Деди: «Унда қадамлари очилиб қолар экан-да?» Дедилар: «(Тиззаларидан) бир зиро (яъни бир билак) узунлигича узайтирсинлар. Бундан зиёда қилмасинлар». Термизий ривоят қилиб, бу ҳасан саҳиҳ ҳадис, деган. Бу эса аёл кийими устидан киядиган жилбоби қадамларни ёпиб турадиган даражада узун бўлиш лозимлигини очиқ билдиряпти. Агар қадамлар пайпоқ ёки махси билан беркитилган бўлса, бу нарса жилбоб узун қилиб туширилганига далолат қиладиган шаклда узун туширилганининг ўрнига ўтмайди. Бу ҳолатда оёқлар берк бўлгани учун уларни ўрашга зарурат йўқ. Лекин бу ҳолатда ҳам жилбоб узун тушиб туриши зарур. Токи бу кийим аёл умумий ҳаётда кийиши вожиб бўлган кийими эканлиги равшан билиниб турсин ва унда Аллоҳнинг «туширсинлар», деган сўзи рўёбга чиқсин.

Кўриб турганингиздек, бу нусусларда аниқ белгилаб берилган ва далолатида ҳеч қандай ноаниқлик ва хиралик бўлмаган либосдир. Умму Атийя жилбоби бўлмаса нима қилиши ҳақида сўраганда, Росулуллоҳ A қўшнисидан олиб туришини айтдилар, бу эса бу либос шаръий вожиб эканига кучли далолат қилади.

Биродарингиз Ато ибн Халил Абу Рошта                                                  

1 муҳаррам 1434ҳ                        4 ноябр 2013м

 

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here