Ийд Қурбон табриги

596
0

8daf20782afbАллоҳу акбар, Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар, ла илаҳа иллаллоҳ,

Валлоҳу акбар, Аллоҳу акбар, ва лиллаҳил ҳамд…

Аллоҳга ҳамдлар бўлсин. Аллоҳнинг Росулига, ул зотнинг оилалари, саҳобалари ва ул зот билан дўст бўлганларга ҳамда ул зотга эргашиб, йўлидан юрган, Ислом ақидасини ўзининг фикратига асос қилиб олган, шаръий аҳкомларни эса амалларига ўлчов ва ҳукмларига манба қилган зотларга салоту саломлар бўлсин, аммо баъд:

Ассалому алайкум, мусулмон ака укалар, муслима опа сингиллар, Туркистон сайтининг азиз мухлислари!

Барчамизнинг юракларимиз орзуқиб кутётган Қурбон ҳайит байрами ҳам етиб келди. Туркистон сайти ходимлари бутун Исломий Умматни ва сиз азиз мухлисларни ушбу улуғ ва ҳақиқий Илоҳий байрам билан муборакбод этади.

Биз сиз азизларни ийд Қурбон билан табриклар эканмиз, сизларнинг барча шаръий тилакларингизга тилакдошмиз. Хонадонингиздан қут-барака, файз ва шодлик, танангиздан соғлик ва саломатлик, тугамас Иймоний қуват, Сўнмас  шижоат аримасин.

Аллоҳ таолодан гуноҳларимизни мағфират қилишини, тутган рўзаларимиз ва қилган ҳаж ва қурбонлик ибодатларимизни ўз даргоҳида қабул қилишни сўраб қоламиз.

Аллоҳ Таоло ушбу Қурбон байрамини бутун Исломий умматга муборак қилсин.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here