Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазирлиги шифохоналардаги бепул жойларни қисқартирмоқда

515
0

1384002334_dscf8318

2015 йилга бориб соғлиқни сақлаш муассасаларидаги давлат хисобидан таъминланадиган бепул жойлар миқдори 109 179тагача қисқартирилади.

Шифохоналардаги бепул жойларни қисқартириш ишлари ҳукумат томонидан тасдиқланган қулай шарт-шароитларни яратиш бўйича 2012-2015 йилларга мўлжалланган жадвалга кўра олиб борилмоқда. Бу ишлар доирасида умумий хисобда 17 949 жой қисқартирилади.

Вазирлик берган изоҳга кўра, кам талаб қилинаётган жойлар қисқатирилади. Жойларни бўш қолиши, тиббиёт муассасаларини янги ускуналар билан жиҳозлаш ва тиббий ёрдам кўрсатишда энг сўнгги технологияларни жорий қилиш хисобига тўғри келмоқда. Кўплаб касалликларга замонавий ёндашув натижали бўлиб, беморни узоқ вақт шифохонада бўлишини талаб қилмайди.

Қисқартиришни энг кўпи туман, шаҳар ва вилоятдаги тиббиёт муассасаларига тўғри келади, уларда 15 мингта жой қисқартирилади.

Туркистон: Ўзбекистон республикаси Конституциясининг 40- моддасида, “Ҳар бир инсон малакали тиббий хизматдан фойдаланиш ҳуқуқига эга”, деб ёзиб қўйилган бўлишига қарамасдан, Ўзбекистонлик оддий фуқаролар тиббиёт муассасаларидаги хизмат кўрсатиш сифатидан шикоят қилишади.

 Ўзбекистон ҳукумати тиббий хизмат сифати ошганлиги сабабли бепул жойлар қисқартирилаётганини даъво қилаётган бўлсада, ҳақиқатда эса давлат бюджети танг ахволга келиб қолгани сабабли ўз фуқароларини даволашга ҳам қодир бўлмаяпти.

 Аслида  давлат бюджети ҳисобидан таъминланадиган ўрин-жойлар ҳам бепул эмас. Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ижтимоий касалликлар тоифасига киритилган саратон ва сил касаллиги давлат томонидан таъминланиши керак бўлган касалликлардан хисобланади. Аммо, бу касалликлар билан оғриган беморлар дори-дармон ва ҳатто пахтасини ҳам ўзи билан олиб келади. Шундоқ ҳам иқтисодий қийинчиликлар натижасида қийналаётган одамлар даволаниш учун пул топа олмагани сабабли керакли муолажани олишаолмаяпти. Бунинг устига нафақат дори-дармон учун балки, муолажа қилган шифокорни ҳам “рози” қилишлик “дарт устига чипқон” бўлмоқда.

Ислом давлати мавжуд бўлган биринчи кундан бошлаб барча учун тиббий хизматни бепул қилиб таъминлаб берган. Пайғамбаримиз Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи ва саллам Уқл ва Урайна қабилаларидан мусулмон бўлиш учун Мадинага келган саккиз нафар кишини хасталиклари кундан-кунга зиёда бўлиб боргач, уларни Мадинадан тўрт мил узоқликда бўлган ўтлоқларда юрган байтулмолни туяларини соғиб ичиб даволаниш учун юборадилар. Улар туяларни соғиб сутидан ичиб, керакли муолажани олишгач тез фурсатда соғайиб кетишади. Пайғамбаримиздан сўнг Чориёрлар, улардан сўнг келган Халифалар ҳам касаллар учун алоҳида бинолар барпо этишиб, у ерга малакали табибларни қўйишган ва беморларни даволаш тўлалигича давлат таъминотида бўлиб, барча фуқаролар учун бепул бўлган.

1 COMMENT

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here