Ошда митинг бўлиб ўтди

1011
0

000

22 ноябр куни Ош шаҳрида “Ата Журт” фракциясидан парламентдаги депутат Ахматбек Келдибековнинг тарафдорлари тинч намойиш ўтказишди.

Намойишда сўзга чиққан собиқ депутат Қамчибек Ташиевнинг айтишича, ҳукуматнинг ноқонуний ҳаракатлари халқ норозилигини кучайтирмоқда.

“Биз бунга қадар ҳам халқни қонунларни хурмат қилишга чақириб келганмиз. Аммо, бугун ҳукуматнинг ўзи қонунни бузиб Ахматбек Келдибековни қамоққа олди. Агар у ҳақиқатдан айбдор бўлса у ҳолда қонун доирасида сўроққа чақиришсин. У бировни ўлдиргани йўқки, шундай ярим йўлдан ушлаб кетишса. Агар ҳукуматни ўзи қонунга риоя қилмаса, унда халқнинг ўзи қонунларни ислоҳ қилиб, ҳукуматни олиш вақти келди. Мен сизларни бугун ва эртага ноқонуний ҳаракатлар қилмасликка чақираман. Агар шундан сўнг ҳам ҳукуматнинг ўзи қонунга риоя қилмасликни давом эттирадиган бўлса, биз ҳам шу йўлга қадам қўямиз”, – деди Ташиев. Бундан ташқари собиқ депутатни таъкидлашига кўра, ҳукуматнинг бундай харакатлари бутун Қирғизистон халқи норозилигини кучайтирмоқда.

Ошда бўлиб ўтган намойишда етти бўлимдан иборат қарор қабул қилинди, булар:

  1. “Қумтор” масаласини ҳал қилиш. “Қумтор”ни давлат мулкига айлантириш;
  2. “Қирғизгаз” ташкилотини ҳорижий компанияга бепул бермаслик. “Қирғизгаз”ни 1 долларга сотмоқчи бўлган амалдорларни жиноий жавобгарликка тортиш;
  3. “Қумтор” ва “Қирғизгаз”ни сотилишига қаршилик билдиргани учун қамоққа олинган депутат Ахматбек Келдибековни озод қилиш;
  4. “Ата Журт” партиясидан парламетдаги собиқ депутатлар Қамчибек Ташиев, Садир Жапаров ва Талант Мамитовларга нисбатан оқлов ҳукмини чиқариш;
  5. Ҳукумат Саруу қишлоғи аҳолисини таъқиб қилишни тўхтатсин. Уларни тахқирлаган ҳуқуқни мухофаза қилувчи орган ходимлари ва безорилар жиноий жавобгарликка тортилиши керак;
  6. Давлатни бошқара олмаётган ва мамлакатни шимол ва жанубга бўлаётган президент Алмазбек Атамбаев дарҳол истефога кетсин;
  7. Агар бу талаблар бажарилмаса, мамлакатни барча ҳудудларида халқ ҳокимияти ўрнатилишидан, иборат.

Бугун суд Ахматбек Келдибековга нисбатан икки ой муддатга қамоқда ушлаб туриш қарорини чиқарди.

 Туркистон:

Албатта қирғиз призиденти ҳам оқибати нима билан тугаши аниқ бўлмаган йўналишда, аппозицияга қарши, Баҳорни кутиб ўтирмай кураш бошлаб юборди.

У Баҳорда вазият жиддийлашишини яхши билади. Негаки вазиятлар мухолиф кучларини ватанпарварлигидан келиб чиқмаётганини, Атамбоев ўзининг ҳокимиятни қўлга киритиш тарихидан яхши билади. У ҳам ҳудди хозирги мухолифот сингари, Бакиевни Қирғизлар мулкини талон тарож қилаётганликда, хизмат ўрни суйистеъмол қилиб давлат ва халқ мулкини ўзлаштиришда, яна ҳудди шу қумтор масаласини ҳам кўтарган эди. Энди ўзи ҳам ҳудди Бакиевнинг ўша вақтдаги холатига тушди. Қизиғи у ҳам уларнинг фактлар билан келтираётган далилларини инкор қилиб, ҳудди Бакиев сингари суд ва куч структураларини, ўз манфаатларига қараб бир томонлама харакатлантира бошлади. Вахолангки Атамбаевнинг ҳокимиятдаги ўрни, ўша пайтдаги Бакиевнинг ҳокимиятдаги холатидан мустахкамроқ эмас. Лекин аппозиция ҳам илгаригилардан анча заиф.

Демак масала бу икки томонни қўллаб юборадиган халқаро сиёсатдаги катта давлатларнинг таъсир қувватига боғлиқ. Буларни ҳар иккаласи уларнинг қўлларидаги қуроллари каби, ўз манфаатларига кўра ҳар қайсисини ишлатиша олади. Масалан: Атамбаев Россия билан АҚШ ўрталарида сарсон бўлди. У ҳар иккисини ҳам рози қилишни истайди. Лекин вазият буни инкор қилиб, ҳар икки томон ҳам ундан ўз манфаатларини бир томонлама ечиб беришини талаб ва босим қилиб келишади. Россияни рози қилиш мақсадида Манасдан НАТО базасини чиқараётган бўлса, Туркияни восита қилиб АҚШ билан ҳам муомилаларини қайта тиклашга уриняпти. Баъзи бир маълумотларга қўра, АҚШ билан яширинча шартномалар тузаётгани ва АҚШ Қирғизистондаги элчихонаси остига, энг керакли ва Россияни хавфга солган алоқа тўлқинларини назорат қилувчи техналогияларини жойлаштириш мақсадида ер ости баъзасини таёрлаётган  эмиш. Агар у шу ишлар билан АҚШни ҳам рози қила олган бўлса, мухолиф шахсларга қарши қўрқмай ҳужумга ўтиши аниқ. Чунки барча ҳокимиятни ағдариш учун олиб бориладиган харакатлар, шу катта давлатланинг бири томонидан қўловга олиниши билан амалга ошади. Чунки мухолифот олиб бораётган харакатлар инқилобий мафкуравий кураш эмас, балки моддий манфаатларни қўлга киритиш ёки ўзларидаги бойлик манбаъларини ҳокимият орқали сақлаб қолиш мақсадида олиб бориладиган шахсий кураш ҳисобланади. Одатда бу кураш, деярли мақсадсиз, оқибатлари хақида тиниқ тасаввурга эга бўлмаган ва улар тили билан айтганда экстремистик тарзда олиб борилади.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here