Лавров: Биринчи вазифа Исломий кучларга қарши курашишдир

387
0

загруженное

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров АҚШлик ҳамкасби билан келгуси кунларда учрашишга келишиб олганлигини эълон қилар экан, Москва Сурия ҳукуматини қаршилик ҳаракати билан бирлашиб Суриядаги Исломий гуруҳларга қарши курашишга чақиришини билдирди.

Ташқи ишлар вазирига кўра, Сурия ҳукумати муътадил қаршилик ҳаракати билан бир бўлиб, Исломий ҳаракатларга қарши курашни бошлаш керак. Бунинг учун Женева конференциясини кутиб ўтиришнинг ҳам кераги йўқ. Чунки улар нафақат Суриядаги, балки бутун минтақадаги бошқарувни ўзгартиришга ҳаракат қилишмоқда.

“Сурияда биринчи қилинадиган иш Асадни ҳокимиятдан четлатиш эмас, балки Исломий кучларга қарши курашишдир” дея таъкидлади у.

Россия ҳукумати Дамашқнинг ҳеч қандай шартларсиз Женева музокараларига тайёр эканлигини мақтовга лойиқ эканлигини маълум қилган Лавров, “қаршилик ҳаракатидан ҳам айни позицияга эришиш учун ҳаракат қиляпмиз”, деди.

Сергей Лавровнинг таъкидлашича, агар қаршилик ҳаракати сафидан Женева конференциси учун элчилик ташкил қилишнинг имкони бўлмаса бошқа элчилик ҳақида изланиш лозим бўлади. “Агар Америкалик дўстларимиз қаршилик ҳаракати тарафидан бир элчиликни ташкил қилиш имконига эга бўлсалар буни олқишлаймиз. Агар бундай элчиликни ташкил қилиш имкони бўлмаса Сурия халқидан вакил бўладиган бошқа шакл ҳақида изланиш керак бўлади”, деди у.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here