Ахматбек Келдибеков бош прокуратура очган жиноят иши бўйича қамоққа олинди

484
0

001

Қирғизистон бош прокурори Аида Салянова томонидан Жокорку Кенешининг депутати Ахматбек Келдибековга нисбатан ҚР жиноят кодексининг 303. 1.қ (коррупция), 304. 4.қ (мансаб ваколатини суйиистеъмол қилиш) моддалари бўйича жиноят иши қўзғатилди, дея хабар қилади Бош прокуратура матбуот хизмати.

– Коррупция факти бўйича, 2005 йилда ижтимоий фонддан 21 миллион сомдан зиёд маблағни мақсадсиз ажратиш ва сарфлашлик;

– Мансаб ваколатини суйиистеъмол қилиш; халқаро парламент ташкилотларида Жокорку Кенешнинг фаолиятини  мувофиқлаштир масалалари бўйича махсус вакил лавозимини ноқонуний ташкил этиш, уни таъминлашга давлат бюджетидан 10 миллион сомга яқин маблағ сарфланган ҳамда солиқ органларига “Бизнес Партнер” жамоат ташкилотини ихтиёрий патентлаш бўйича солиқ йиғиш ваколатини ноқонуний топшириш, далиллари асосида  жиноий иш очилган.

2013 йилнинг 20 ноябр куни Келдибеков ҳибсга олиниб, ДМХҚсининг тергов изоляторига жойлаштирилган.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here